
Бухоро клуби билан шартномаси йил охирида якунланадиган туркманистонлик ярим ҳимоячи Арслонмурод Омонов яқин орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Туркманистон футбол федерацияси расмий саҳифаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, Арслонмурод Омоновга Қозоғистоннинг “Ордабаси” ва Қатар клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Бу хабарни Омоновнинг ўзи ҳам тасдиқлади, – дейилади хабарда. – Туркманистонлик футболчини асосан “Ордабаси” клуби ўз сафига қўшиб олишга қаттиқ бел боғлаган. Тахминларга кўра, томонлар келишувга эриша олса, “Бухоро” ярим ҳимоячиси янги мавсумни Қозоғистон чемпионатида бошлайди".
Шунингдек, Бухоро ПФК Матбуот хизматининг Turon24га маълум қилишича, футболчи Олмалиқнинг АГМК клубига ўтиши ҳам мумкин. Арслонмурод Омонов аввалроқ АГМК бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан Бухорода бирга ишлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар