14:53 / 07.01.2019
4 092

Осиё Кубоги. Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг

Осиё Кубоги. Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг
Бирлашган Араб Амирликлари майдонларида ўтаётган Осиё Кубоги мусобақаси давом этади. Дастлабки икки кун бизга ҳар бир ўйинда ўзига хос “сюрпиз”ларни тақдим этди.

Бугунги дастурдан учта ўйин ўрин олган. Дастлаб Хитой терма жамоаси қўшниларимиз Қирғизистон билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувда Марчелло Липпи шогирдлари фаворит саналишмоқда, бироқ ортда қолган ўйинлардан келиб чиқадиган бўлсак, бугун Чин юрти вакилларига осон бўлмаслиги турган гап.

С гуруҳининг иккинчи ўйинида Жанубий Корея термаси Филиппинга қарши саф тортади. Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири бўлган кореяликлар турнирга етакчисисиз ташриф буюрган Филиппинни таслим этишга уриниб кўрадилар.

Шунингдек, бугунги дастурдан D гуруҳининг дастлабки ўйини ҳам ўрин олган. Эрон термаси Яман билан кураш олиб боради. Амирликларга ўзига хос мотивация билан ташриф буюрган Карлуш Кейруш шогирдларини қийин синов кутиб турибди.

Осиё Кубоги-2019, 1-тур

Хитой – Қирғизистон
7 январь, 16:00

Жанубий Корея – Филиппин
7 январь, 18:30

Эрон – Яман
7 январь, 21:00

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги. Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг