20:39 / 02.04.2021
521

Турнинг марказий баҳсида АГМК "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Турнинг марказий баҳсида АГМК "Навбаҳор"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг марказий ўйини якунига етди. Олмалиқда "Навбаҳор"ни қабул қилган АГМК 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Санжар Турсунов пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Акром Комилов жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Наманганликлар легионери Стоянович нуқтадан зарба беришда адашмади, 1:1.

Ўйиннинг 71-дақиқасида захирадан майдонга тушган Шоҳруҳ Гадоев Ғофуровнинг ажойиб пасини голга айлантириб, жамоанинг ғалабасини таъминлади.

АГМК – "Навбаҳор" 2:1
Гол:
26 - Санжар Турсунов 1:0, 44 - Славиша Стоянович 1:1, 71 - Шоҳруҳ Гадоев 2:1

АГМК: 35. Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов - 94.Элвин Фортес, 18.Александр Касьян, 11.Мурод Тошматов.
Захира: 32.Суҳроб Султонов - 8.Бобур Йўлдошев, 9.Зафар Полвонов, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Шоҳруҳ Гадоев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 70.Аббос Ғуломов, 88.Славиша Стоянович.
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 28.Никола Тасич, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Турнинг марказий баҳсида АГМК "Навбаҳор"ни мағлуб этди