Қуёшда энг юқори Х синфидаги чақнаш юз берди: Ерга плазма оқими келмоқда

Қуёшда энг юқори Х синфидаги чақнаш юз берди: Ерга плазма оқими келмоқда
Аудио версияси

Қуёшнинг 4455-сонли фаол ҳудудида энг юқори Х1.0 даражасидаги кучли чақнаш қайд этилди. Бу сўнгги вақт ичида содир бўлган учинчи йирик ҳодиса бўлиб, ундан аввалроқ М9.3 ва М7.7 даражасидаги чақнашлар кузатилган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу жараёнлар натижасида Ер томон улкан плазма булутлари йўналган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти (ИКИ) ва Қуёш-ер физикаси институти (ИСЗФ) лабораторияси маълумотларига кўра, эрталабки иккита плазма отилиши Ерга қараб ҳаракатланмоқда. Чақнашлар орасидаги вақт оралиғи қисқа — тахминан 5,5 соат бўлгани сабабли, икки булут йўлда бирлашиб, иккита ядроли йирикроқ массага айланиши мумкин.

Бундай сценарий сайёрамиз магнитосферасига таъсир қилиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, Ерга "қўшалоқ зарба" пайшанбадан жумага ўтар кечаси кутилмоқда. Биринчи зич ядро Тошкент вақти билан тахминан соат 00:00 атрофида, иккинчиси эса соат 04:00 ларда етиб келиши тахмин қилинмоқда.

Proгнозларга кўра, Г3–Г4 даражасидаги, яни кучли ва жуда кучли магнит бўронлари юзага келиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, плазма оқимининг траекторияси деярли аниқ ва зарба фронтал кўринишда бўлади. Ҳозирги мавсумда қутб ёғдусини кузатиш имконияти паст бўлса-да, мутахассислар буни бутунлай инкор этишмаяпти.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар