date

“MEDICAL CARE SERVICE”нинг сири нимада?

“MEDICAL CARE SERVICE”нинг сири нимада?

"MEDICAL CARE SERVICE" МЧЖ Сиз азизларга ўзининг энг замонавий ҳамда кенг қамровли тиббиёт хизматларини таклиф этади. Ушбу тиббиёт марказида ширин сўз, ўз касбини сидқидилдан севадиган, дарди бор инсонларга малҳам бўлгувчи малакали олий тоифали фан номзодлари, тажрибали шифокорлар, тажрибали тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келмоқдалар. Касалликни даволашнинг энг тезкор ва самарали усули бу - аниқ ва сифатли ташхис қўйиш. Шу мақсадда мазкур тиббиёт марказида мижозларга аниқ ва сифатли ташхис қўйилиши учун энг замонавий тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда иш юритиб келинмоқда. Жумладан, биргина қоннинг ўзи 3 хилда таҳлил қилинади:
Қоннинг клиник таҳлили;
Қоннинг биохимик таҳлили;
Қоннинг иммунофермент таҳлили.
Шунингдек, тиббиёт марказида юқори савияли УЗД (ультратўлқинли таҳлил), кардиолог, гинеколог, невропатолог, эндокринолог врачлар Сизнинг хизматингизда бўлишади. Мижозлар учун қулайлик яратиш тиббиёт маркази раҳбариятининг энг муҳим мақсади ҳисобланади. Шу сабабдан барча бўлимларда Сизнинг дардингизга шифо ато этувчи олижаноб тиббиёт ходимлари ишлашмоқда. Агар мазкур тиббиёт маркази хизматидан фойдаланишни истасангиз Сиз қуйидаги афзалликларга эга бўласиз:

1. Пулни тежаш. Кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг ўртача нархи анъанавий тиббий хизматларнинг баҳосидан 20-30 фоизга арзонроқ.

2. Вақтни тежаш. Сизни вақтингизни тежашни мақсад қилган ҳолда барча хизматлар тезкорлик асосида бажарилиши йўлга қўйилган.

3. Қулайлик ва оддийлик. Барча тиббий хизматлар Сиз учун тушунарли ва ёқимли тарзда амалга оширилади.

4. Қўнғироқли буюртмалар. Сиз вақтингизни тежаш учун телефон орқали олдиндан тегишли мутахассис қабулига кириш учун буюртма беришингиз мумкин. Буюртмани расмийлаштириб, келишилган вақтда мутахассис қабулида бўласиз.

5. Функционаллик. Кўплаб малакали ва тажрибали врачларнинг қўшимча маслаҳатларини оласиз.

6. Замонавийлик. Барча тиббий хизматлар энг замонавий асбоб-ускуналарда аниқ ва сифатли амалга оширилади.

Алоқа учун телефон: (+998 71) 228-00-39
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик халқа йўли, Абдурахмонова (Олдинги Софийская) кўчаси, 77 "б" уй.
Ориентр: Қорасарой
E-mail.: [email protected].


[/b]
УЗД (Ультратовушли диагностика) текшируви


Кардиолог ҳузурида қабул


Иммунофермент таҳлил амалиёти


Биохимик таҳлил амалиёти


Гинеколог ҳузурида қабул


Клиник таҳлил амалиёти
[b]

Реклама ҳуқуқи асосида
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » “MEDICAL CARE SERVICE”нинг сири нимада?