date

Ҳонор 600 Супер Эдитион ва Ҳонор 600 Pro тақдимот олдидан ошкор этилди

Ҳонор 600 Супер Эдитион ва Ҳонор 600 Pro тақдимот олдидан ошкор этилди

Хитой бозорида тақдим этилиши кутилаётган Ҳонор 600 туркумидаги смартфонлар глобал бозордаги моделлардан дизайн жиҳатидан кескин фарқ қилади. Digital Chat Station инсайдери томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Ҳонор 600 Супер Эдитион ва Ҳонор 600 Pro моделлари ўзига хос техник хусусиятларга эга бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги қурилмаларнинг батарея қуввати кутилганидан ҳам юқори: Супер Эдитион модели 8600 мА/соат, Pro версияси эса 8000 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Супер Эдитион икки камерали тизимга эга бўлса, Pro версияси учта камера ва перископик объектив билан таъминланади.

Ҳонор компанияси смартфонлар тақдимотини 25-май кунига белгилади ва JD.com, ТМалл ҳамда Ҳонор Малл платформаларида олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлаб юборди. Қурилмалар 50 MP олд камера ва 200 MP асосий сенсор (1/1,4 дюйм) билан жиҳозланади.

Техник жиҳатдан янги смартфонлар 12 MP ультра кенг бурчакли модул, 50 MP қўшимча сенсор, AI Имаге то Видео 2.0 функцияси ҳамда 30х гача рақамли зум имкониятига эга бўлади. Шунингдек, корпус IP69 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ҳонор 600 Супер Эдитион ва Ҳонор 600 Pro тақдимот олдидан ошкор этилди