16:36 / 26.08.2022
1 352

Боланинг тана ҳарорати кўтарилганда қандай йўл тутиш керак?

Боланинг тана ҳарорати кўтарилганда қандай йўл тутиш керак?
Фото: «Новий очаг»
Болалардаги вирусли ва бактериал инфекциялар кўпинча тана ҳарорати кўтарилиши билан бирга кузатилади. Ҳароратни тушириш учун биринчи навбатда нима қилиш керак? «Новий очаг» нашри бу борада педиатр Суламиф Вольфсон фикри билан бўлишди.

Нима учун боланинг тана ҳарорати кўтарилади?

Тана ҳароратининг кўтарилиши организмдаги турли хил муаммоларнинг белгиси бўлиши мумкин. Баъзида ҳарорат кўтарилишининг сабаби ота-оналарнинг ўзлари томонидан осонгина аниқланади, баъзида бунинг учун шифокор керак, айниқса ҳали 3 ойлик бўлмаган чақалоқлар учун. Аммо ҳароратнинг кўтарилиши сабабларидан қатъи назар, муаммонинг бартараф этиш усули ҳар доим бир хил:

Боланинг кийимларини иложи борича ечиб олинг

Ҳарорат кўтарилгунча, болада титроқ пайдо бўлиши мумкин, шундай вақтда уни одеялга ўрашга ҳаракат қилиш керак; унинг қўл ва оёқлари бу вақтда жуда совуқ бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат ва даволанишни талаб қилмайди. Ҳарорат кўтарилиши билан оёқ-қўллар исиб кетади ва бола ўз-ўзидан устидаги ёпинчиқни олиб ташлай бошлайди.

Фарзандингизга кўпроқ сув ичиринг

Юқори ҳароратда сув организмни нафақат тер ва пешоб, балки нафас билан ҳам тарк этади. Агар боланинг иштаҳаси бўлмаса, ундан овқатланишни талаб қилмаслик керак, аммо пешоб чиқиши учун етарли миқдорда суюқлик ичиши керак.

Фарзандингизга иситма туширувчи дори беринг

Юқумли касалликларда тана ҳарорати кўпинча ҳимоя реакцияси ҳисобланади: у организмдаги вируслар ва бактерияларнинг кўпайишини секинлаштиради. Шунинг учун ҳароратни, қоида тариқасида, агар болага чидаш қийин бўлса, тушириш тавсия этилади. Термометрдаги рақамларга эътибор қаратиш шарт эмас. Ҳарорат 39,5 ва ҳатто 40,1 бўлиши мумкин. Асосан боланинг хатти-ҳаракати ва ҳолатини ўрганиш керак.

Агар чақалоқ фаол бўлса, ўйинчоқлар билан ўйнашда давом этса, мультфильмларни қизиқиш билан томоша қилса, ҳароратни пасайтиришнинг кераги йўқ. Аммо фақат ёца, овқат истеъмол қила олмаса ёки ухлашга қийналса, иситма туширувчи дори бериш керак.

Болаларда иссиқ туширувчи сифатида фақат парацетамол ёки ибупрофендан фойдаланиш мумкин (3 ойдан бошлаб). Чақалоқлар учун (20 килогача) препаратнинг дозаси боланинг вазнига қараб ҳисобланади: парацетамол учун 15 мг/кг ва ибупрофен учун 10 мг/кг. Каттароқ болаларга 250-300 мг парацетамол ёки 200 мг ибупрофен тавсия этилади. 6-8 соат ичида 1 мартадан кўп бўлмаган иситма туширувчи дориларни бериш мумкин.

Ҳароратни пасайтириш учун бошқа усуллардан фойдаланинг

Боланинг тана ҳарорати кўтарилганда, дори воситаларисиз ҳам уни тушириш усуллари мавжуд:
  • болани ечинтириш, вентиляторни ёқиш ёки кондиционерни салқин ҳароратга қўйиш лозим;
  • боланинг қўллари ва оёқларини совуқ сув билан артиб олиш. Иссиқ теридан сув буғланади ва боланинг ҳарорати пасаяди;
  • болани ҳаммом ёки илиқ душда ювинтириш мумкин. Агар чақалоқнинг тана ҳарорати 37,5 дан юқори бўлса, у ҳолда илиқ сувда тезда деярли нормал ҳолатга тушади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Боланинг тана ҳарорати кўтарилганда қандай йўл тутиш керак?