Саноат йўли билан ишлаб чиқариладиган трансёғлар ҳали-ҳануз озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланилмоқда. Бу эса Ер юзида яшовчи саккиз миллиарддан зиёд аҳолининг бешдан бир қисми саломатлигига жиддий хавф соляпти.
ЖССТга кўра, йилига ярим миллион одамнинг юрак-қон томир касалликлари оқибатида эрта ҳаётдан кўз юмишига айнан шундай зарарли ингредиентлар сабаб бўлмоқда.
Шу боис Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда 2021 йилдан бошлаб фақат 100 грамм ёғ таркибида 2 граммдан кам трансёғлар бўлган маҳсулотлар савдосига рухсат берилган.
Данияда эса саноат йўли билан тайёрланадиган трансёғларга 20 йил олдин кескин чекловлар жорий этилган. Шу туфайли ҳозир ушбу давлатда юрак-қон томир касалликларига чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада камайган.
«Трансёғлар инсон ўлимига сабаб бўлувчи заҳарли моддалардир, — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Шундай экан, уларнинг истеъмолини бутунлай тақиқлаш вақти келди. Бу борада ҳукуматларни кескин чоралар кўришга чақирамиз».
Таҳлилларга кўра, трансёғларни кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли. У липометаболик касалликлар ривожланиш хавфини оширади. Бундан ташқари, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, маргарин, «фаст-фуд», ярим тайёр егуликлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолатлар ҳамда қовурилган картошка фриси таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади