15:40 / 04.10.2023
243

Дунё бўйлаб энг кўп ўлимга олиб келувчи касалликлар

Дунё бўйлаб энг кўп ўлимга олиб келувчи касалликлар

Инсон бирор касалликка чалинмагунча барча жиддий ва хавфли касалликлар фақатгина ўтмишда қолган деб ўйлайди. Ҳозирда эса замонавий тиббиёт барчасига даво топишига умидвор. Афсуски, XXI асрда ҳам кенг тарқалган касалликларга эътиборсизлик туфайли инсон ҳаёти хавф остида қолиши, ҳаттоки ўлим билан якун топиши мумкин. Ҳар йили миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўладиган 9 та касаллик ҳақида маълумотларга эга бўлинг ва саломатлигингиз борасида вақтида қайғуринг.

Фото: “Новий очаг”

Юрак ишемик касаллиги

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юракнинг ишемик касаллиги дунё бўйлаб юз бераётган ўлимнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. 2016 йил юрак-қон томир касалликлари 15,2 миллион кишининг ўлимини ташкил этган. Бугунги кунда ҳам эркак ва аёлларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда. Аслида унинг олдини олиш жуда осон бўлиб, аксарият ҳолларда хавфни минимал даражага тушириш мумкин. Бунинг учун тўғри овқатланиш, фаол ҳаёт тарзини олиб бориш, стрессни бошқаришга ҳаракат қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш ва юрак-қон томирларининг ҳолатини шифокор кўригида мунтазам равишда текширтириб туриш тавсия этилади.

Инсульт

Инсульт – қон қуюқлашиши ҳисобига пайдо бўлган тромблар натижасида мияда қон айланишининг бузилишидир. Зудлик билан ўлимга олиб келувчи инсульт касаллиги миянинг нафас олиши учун жавобгар қисмларга таъсир қилади. Агар беморнинг яшашига умид бўлса, шифокорларга бир неча соатгина имконият тарзида берилиши мумкин. Сабаби инсультнинг оқибатлари жуда жиддий, яъни фалаж, нутқ қобилиятини йўқотиш каби ҳоллар кузатилиши мумкин. Инсульт касаллиги ҳам тобора ёшармоқда. Эндиликда ёшлар ҳам инсульт касаллиги ҳақида батафсил маълумотлар, унинг олдини олиш чора-тадбирларига амал қилиши зарур. Шу билан бирга, спиртли ичимликлардан воз кечиш, чекишни ташлаш ва соғлом турмуш тарзини олиб бориши керак.

Ўпка касаллиги

Ўпка сурункали обструктив касаллиги ўлимга олиб келувчи асосий касалликлар рейтингида учинчи ўринни эгаллайди. Ушбу атама амфизем, сурункали бронхит ва астма каби ўпканинг прогрессив касалликларини англатади. Уларнинг барчасида умумий аломатлар қуйидагича: нафас қисилиши, хириллаш, тез-тез йўталиш. Агар кимдир узоқ вақт мобайнида ушбу аломатларни сезса, албатта, шифокорга мурожаат қилиши зарур.

Пастки нафас йўллари инфекцияси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатида 4-ўринда турадиган пастки нафас йўлларининг инфекциялари бир қанча касалликларини ўз ичига олади. Аммо кўпинча улар вирусли ёки бактериал пневмонияни англатади. Ўз-ўзидан жиддий ҳисобланган ушбу касаллик учун курашишга барчанинг ҳам кучи етмайди. 2016 йилнинг ўзидаёқ уч миллион киши айнан шу касаллик туфайли вафот этган, бу йил эса инфекция туфайли, афсуски, бундан ҳам кўп қурбонлар бўлиши мумкин.

Альцгеймер ва фикрлаш билан боғлиқ касалликлар

Альцгеймер ва бошқа руҳий касалликлар ўлимнинг бевосита сабабчисига айланмаган, аммо улар бошқа хавфли ҳолатларнинг пайдо бўлишига туртки бўлади ва натижада инсон ҳаёти сезиларли даражада қисқаради. Кўпинча, касаллик ривожланиб бориши билан бемор юрмаслик ва ҳаракат қилмаслиги туфайли қийинчиликларга учраши мумкин. Аммо ушбу ҳолат беморларга пневмония ва бошқа нафас йўлларининг инфекциялари каби касалликларга мойил қилади.

Нафас олиш йўллари саратони

Трахея, бронх ва ўпканинг саратон касаллиги энг хавфли касалликнинг олтинчиси бўлди. Гарчи чекиш ушбу касалликнинг асосий сабаби бўлса-да, умрида тамаки тутатмаган инсонларда ҳам хавф даражаси юқори. Нафас олиш саратонининг аксарият турлари умумий аломатларга эга: йўтал, хириллаш ва нафас қисилиши. Агар ушбу аломатларнинг энг камида биттаси ҳам кузатилса, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Қандли диабет

Мураккаблиги туфайли ўлимга олиб келиши мумкин бўлган яна бир касаллик. Ушбу қандли диабетнинг биринчи тоифасида касаллик ривожланади. Иккинчи тоифадаги беморлар сувсизланиш, мия шиши ва бошқаларни келтириб чиқаради. Инсон ўзи ёки яқинлари касалланганлар бўлса, беморларга қонда шакар миқдорини кўпаймаслиги учун мунтазам равишда шифокорга мурожаат қилишига тўғри келади.

Диарея касалликлари

Ротавирус – 5 ёшгача бўлган болаларнинг ярми айнан шу касаллик билан шифохонага олиб келинади. Ротавируснинг энг катта хавфи сувсизлантириш бўлиб, у жуда тез ривожланади ва ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Сил касаллиги

Афсуски, сил узоқ вақтдан бери айрим ижтимоий гуруҳларнинг касаллиги бўлиб қолмоқда, шифокорлар ушбу бактериал касалликнинг ҳақиқий эпидемияси борасида изланишлар олиб бормоқда. Айниқса, коронавирус пандемияси вақтида ўпкага ортиқча юк ҳақиқатан ҳам хавфли бўлиши мумкин. Гарчи ўпкада ҳеч қандай аломатлар бўлмаса ҳам йилда бир маротаба флюорография қилиш тавсия этилади, йўтал ёки бошқа бир кичик аломатлар шифокор билан маслаҳатлашилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Дунё бўйлаб энг кўп ўлимга олиб келувчи касалликлар