
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг сўнгги ҳафталарда жуда зич тақвим остида ўйнаётганини тан олди. Испаниялик мутахассис фикрича, бу ҳолат футболчиларга жисмоний жиҳатдан қийинчилик туғдирса ҳам, у бундай шароитни қабул қилиб, унга мослашган.
“Эртага ҳам машғулот бор. Бу мен учун одатий ҳол. Илгари ҳам шундай бўлган, бу менга ёқади. Албатта, ҳамма вақт шундай ишлаш мумкин эмас, лекин мен шундай муҳитда ишлашни яхши кўраман. “Борнмут”га қарши ўйинда катта босим бўлди, шундан кейин уйга бориб дам оласиз, аммо кейинги куни яна ишга қайтишни хоҳлайсиз. Бу менинг ҳаёт услубим,” — деди Гвардиола клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Пепнинг сўзларига кўра, ЕЧЛда иштирок этаётган жамоалар учун тақвимдаги фарқ ҳақиқатдан ҳам мавжуд. Масалан, Германия ёки Франциядаги клублар Европа ўйинларидан олдин маҳаллий чемпионат баҳсларини жума куни ўтказишади ва шундай қилиб, бир кун кўпроқ дам олиш имконига эга бўлишади.
“Бу бизнинг иш услубимиздаги реал ҳолат. Ҳеч ким тақвимни ўзгартирмоқчи эмас, биз эса шундай шароитда ҳам натижа кўрсатишга мажбурмиз. Албатта, бу менга ёқмайди, чунки рақиблар бир кун ортиқ дам олишади. Аммо бу ҳақиқат ва биз бу билан яшашни ўрганганмиз,” — деди Пеп.
Гвардиоланинг фикрича, Европа футболининг энг катта муаммоси — ўйинлар сонининг ортиб бораётганидир. Шу боис у ўз шогирдларига нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам барқарор бўлишни доим таъкидлаб келади.
“Сен фақатгина машғулотлар билан эмас, балки тинимсиз сафарлар, матбуот анжуманлари ва мухлислар босими билан ҳам яшайсан. Шунинг учун барқарорлик, интизом ва эҳтиёткорлик жуда муҳим. Футболчи бўлиш фақат тўп суриш эмас — бу ҳаёт тарзи,” — дея сўзини якунлади Гвардиола.
“Манчестер Сити” яқин кунларда “Боруссия Дортмунд”га қарши Чемпионлар Лигаси баҳсига тайёргарлик кўрмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!