Фото: Instagram
Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш жигар касаллигининг кенг тарқалган, аммо ягона сабаби эмас. “Новый очаг” нашри жигарнинг ёғ босишига олиб келувчи бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтди.
Жигарнинг ёғ босиши — бу бутун орган ҳажмининг 10 фоизгача бўлган ҳужайраларида ортиқча ёғ тўпланиши бўлиб, сурункали жигар касалликлари ривожланишининг асосий сабабидир. Цирроз ва ҳатто жигар саратонини қўзғатиши мумкин бўлган бу касаллик асимптоматик бўлиб, фақат қорин бўшлиғи аъзолари мунтазам текширилгандагина аниқланиши мумкин. Касаллик ривожланишининг умумий сабабларидан бири тўйиб овқатланмаслик ва маълум озиқ-овқатларни меъёрдан кўп истеъмол қилишдир.
Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
Чекиш ва гўштни қайта ишлаш жараёнида кўпинча суюқ тутун ишлатилади. Ўз-ўзидан бу хавфли эмас, лекин унинг таъсири остида ёғ кансероген бирикмасига айланиши мумкин, бу нафақат ичак саратони хавфини оширади, балки жигар ҳужайраларини ҳам йўқ қилади.
Аччиқ зираворлар
Жуда аччиқ зираворлар жигарга токсик бирикмалар каби таъсир қилади: жигар уларни қайта ишлаш учун интенсив равишда сафро ишлаб чиқаришни бошлайди. Ҳаддан ташқари кўп сафро каналларда турғунлашиб, тошлар пайдо бўлишига олиб келади, шунингдек, жигар ёғ босишининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.
Газланган ичимликлар
Газланган шакарли ичимликлар соғлиққа чекиш каби зарарли. Жигар эса улардан мунтазам равишда азият чекадиган органлардан биридир.
Шакар ўрнини босувчи моддалар
Жигар учун шакар ўрнини босувчи моддалар токсик бирикманинг яна бир тури бўлиб, уларни имкон қадар тез ва фаол равишда йўқ қилиш керак. Жигарнинг ортиқча зўриқиши унинг ҳужайраларига зарар етказиши ва касаллик ривожланишининг хавфини оширади.
Туз
Нафақат таомларга қўшиладиган туз, балки яширини ҳам хавфлидир. Колбаса, сосиска, консервалар — бу таомларнинг озгина қисми бўлиб, уларни истеъмол қилиш билан тузнинг хавфсиз даражаси сезиларли даражада ошиб кетиши мумкин. Натижада жигар саломатлиги яна хавф остида қолади.
Нордон резаворлар ва кўкатлар
Клюква, отқулоқ, кислоталилиги юқори бўлган бошқа резаворлар, мева ва сабзавотлар жигарни ортиқча зўриқтиради, чунки кислоталиликни зарарсизлантириш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Бу, айниқса, аллақачон жигар касаллиги бўлган одамлар учун хавфлидир. Бироқ бундай ортиқча ишлаш соғлом орган учун умуман фойдали эмас.
Маргарин
Маргарин ва унинг асосида тайёрланган егуликларни ҳазм қилиш учун жигар, масалан, сариёғни қайта ишлашдан кўра кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Зўриқиш қанчалик кучли бўлса, касаллик хавфи шунчалик юқори бўлади.
Узоқ қовурилган таомлар
Бир неча марта қиздирилган ўсимлик ёғи ўз-ўзидан жигарга хавф туғдиради. Шунингдек, картошка фри ҳам таркибидаги ёғ ва туз туфайли жигар саломатлиги учун зарарли.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг