
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс "Бавария" устидан (3:1) қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа биттадан гол уришга муваффақ бўлди.
Аммо танаффусдан сўнг "тўпчилар" ўз устунликларини исботлаб, икки гол уриб, рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. "Бу мавсумда "Бавария"нинг ўйинларини кўринг – улар Европанинг энг кучли жамоаларидан бири.
Биз учун тактика жиҳатидан бу ўйин энг қийин бўлди. Иккинчи бўлимда биз шахсий дуэль ва курашларда ажойиб ўйин кўрсатдик.
Мураббий биздан жуда мамнун. Бу ўзгача Еврокубок кечаси бўлди.
Жамоамиз ўзини ишончли ҳис қилмоқда, аммо ҳаддан ташқари хурсанд бўлишга ҳали эрта – олдинда узоқ йўл бор", – дейди TNT Sportsга берган интервьюсида Райс. "Арсенал" 5 турдан сўнг 15 очко билан Чемпионлар Лигаси умумий босқичи жадвалида етакчилик қилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.