
Пойтахтда ҳаво сифати бўйича навбатдаги мониторинг якуни маълум қилинди. 2025 йил 27 ноябрь куни соат 09:00 да автоматлаштирилган станциялар қайд этган маълумотларга кўра, Тошкент осмонидаги ҳолат қуйидагича шаклланди:
PM10 йирик бўлмаган заррачалар миқдори 193,2 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич белгиланган чегара меъёридан — 300 мкг/м³ — ошмагани қайд этилди.
PM2,5 ўта майда заррачалар концентрацияси эса 121,1 мкг/м³ га етди. Бу амалдагидан 2,02 баробар юқори бўлиб, рухсат этилган миқдор — 60 мкг/м³ — дан кескин ошганини кўрсатади.
Мутахассислар таъкидлашича, кўрсаткичлар ўсиши фақатгина ифлосланиш ортиши билан боғлиқ эмас. Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия ҳолатини юзага келтирган. Бу жараён ҳаводаги майда заррачаларни паст қатламда ушлаб қолади ва уларнинг тўпланишига сабаб бўлади.
Шу боис, айрим параметрлар пасайгани кузатилса-да, PM2,5 бўйича кўрсаткичлар ҳали ҳам хавотирли даражада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.