01:07 / 11.06.2024
80

Мутахассис: “Тамаки чекувчиларнинг стрессли ҳолатлардан чиқиб кетиши қийин кечади”

Мутахассис: “Тамаки чекувчиларнинг стрессли ҳолатлардан чиқиб кетиши қийин кечади”
Авваллари бош мияда ишемик инсультга учраган инсонлар ёши 55-60 орасида учраган бўлса, ҳозирги кунга келиб 30 ёшда ҳам мазкур касаллик кузатилмоқда. Бу ҳақда Тошкент тиббиёт академияси доценти Сарвиноз Қорахонова “Дарё” мухбирига берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди.

Сарвиноз Қорахонованинг маълум қилишича, бугунги кунда шифокорларга мурожаат қилаётганларнинг айнан 70 фоизида қон айланиш тизимида муаммолар бор.

"Юрак ва бош мия қон айланиши касалликлари бўйича хавфли гуруҳга тамаки маҳсулотлари чекувчилар киради.

Авваллари ишемик инсультга учраган инсонлар ёши 55-60 орасида бўлса, ҳозирги кунга келиб 30 ёшда ҳам мазкур касаллик кузатилмоқда. Бунинг сабаблари ўрганилганида шу нарса аён бўляптики, айнан қон-томир тизимига таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш кўпайиб кетгани боис юқорида айтилган касалликлар юзага келмоқда.

Агарда инсон соғлом бўлса ва унга қандайдир стрессли вазиятлар юзага келса, уни енгишга кучи етади. Аксинча, инсон нотўғри ҳаёт тарзида яшаса, яъни қон таркибида холестерин кўп бўлса, бунинг устига тамаки маҳсулотларини чекадиган бўлса, стрессли ҳолатлардан чиқиб кетиши қийин кечади. Қарангки, бу стресслар бориб-бориб юракка ёки бош мияга таъсир қилиб инсульт, инфаркт келтириб чиқаради
", — деди мутахассис.

Сарвиноз Қорахонованинг тушунтиришича, никотин томирларда кенгайтирувчи сифатида таъсир қилгани учун уни истеъмол қилган инсон вақтинча тинчланади. Қон-томирлардаги патологик жараёнлар, яъни бирон-бир ўзгариш ёки касалликлар кузатилганида никотин сабаб қон томирлари кенгайиши қийинлашади. Оқибатда қон-томир сунъий равишда кенгаяди, натижада турли хил ёрилишлар, қон кетишлар юзага келади. Бундай ҳолатлар юракда ёки бош мияда кузатилса, организм учун хавфли вазиятни юзага келтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мутахассис: “Тамаки чекувчиларнинг стрессли ҳолатлардан чиқиб кетиши қийин кечади”