Инсон мияси бошқа органлар билан бир қаторда асаб импульслари, гормонлар ёки бошқа бир сигнал берувчи молекулалар шаклида доимо сигналлар алмашади. Агар гормонларни оладиган бўлсак, улар қаторида жинсий гормонлар деб аталувчи тестостерон, эстроген ва бошқа гормонлар бўлиб, улар мияга сезиларли даражада таъсир этади.
Эстрогенлар тухумдонларни синтезлайди, бироқ тухумдонлар бачадон билан чамбарчас боғланган. Аризона штати тадқиқотчилари бачадоннинг ўзи мияга бевосита таъсир қилиш-қилмаслигини аниқлашга қарор қилишди. Бунинг учун сичқонларда тажриба ўтказилди. Уларнинг бачадонлари ёки тухумдонлари ёки ҳар иккаласи олиб қўйилди. Шундан сўнг сув лабиринтининг қаерида сузувчи платформа борлигини аниқлаб, сувдан чиқишни ўргатувчи белгиланган синов тестидан ўтказилди.
Тест бир неча вариантда эди: соддароқ ва қийинроқ. "Endocrinology" журналидаги мақолада ёзилишича, бачадони олиб ташланган сичқонлар (ҳатто уларнинг тухумдонлари қолдирилган бўлса ҳам) лабиринт қийинлашгани сари ундан чиқиб кетиш йўлини борган сари яхши эслаб қололмаган. Бунда бачадонлари олиб ташланган сичқонларнинг тухумдонлари қолдирилган бўлса ҳам, гормонлар даражаси барибир ўзгарган.
Шубҳасиз, бачадон, мия билан тухумдонлар, яъни унда ажралиб чиқувчи гормонлар орқали алоқада бўлса ҳам, миянинг хотира маркази учун муҳим аҳамиятга эга. Таъкидлаш жоизки, тажриба туғмаган сичқонлар билан ўтказилган. Туққандан сўнг бачадоннинг мия билан боғлиқлигида қандайдир ўзгариш бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Гистерэктомия – бачадонни олиб ташлаш операцияси бачадони, бачадон бўйни ёки тухумдонида хавфли ўсма аниқланган беморларга ва бошқа касалликларда тавсия этилади. Бироқ, муаллифларнинг айтишича, бундай жарроҳлик амалиёти инсон миясига таъсир қилади, деган хулосага келишга ҳали эрта. Уларнинг фикрича, биринчидан, ҳайвонларда тажриба ўтказиб кўришни, иккинчидан, тиббий текширувларни кўпайтириш лозим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди