date

Винисиуснинг баёноти муҳокамаларга сабаб бўлди...

Винисиуснинг баёноти муҳокамаларга сабаб бўлди...
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўзининг "Барселона"га қарши ўйинда алмаштирилганидан сўнг кўрсатган ҳиссий реакцияси учун кечирим сўради. Бразилиялик футболчи ўз баёнотида "машғулотда жамоадошларим, клуб ва президентдан кечирим сўрадим", деди.

Бироқ Винисиуснинг мураббий Хаби Алонсо ҳақида ҳеч нарса демагани мухлислар эътиборини тортди. Бу ҳолат футболчининг мураббий билан муносабатларида муаммо борлигини тасдиқлаши мумкин, деб ҳисоблашмоқда мухлислар.

"Мураббийдан кечирим сўрамаслик ғалати эмасми? Ахир у биринчи навбатда сизга раҳбар эмасми?" каби фикрлар оммавийлашди.

Ушбу изоҳ кўплаб лайкларга эга бўлди ва бошқа кўплаб шунга ўхшаш фикрлар ҳам билдирилмоқда. Айни пайтда "Реал" Испания Ла Лигасида биринчи ўринда бормоқда.

"Эль-Класико"дан кейин "Барселона" "Реал"дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиуснинг баёноти муҳокамаларга сабаб бўлди...