
Непал Футбол Ассоциацияси Россия терма жамоаси билан икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказиш истагини билдирди. Бу ҳақда Sport24 хабар бермоқда.
Ассоциациянинг бош котиби Киран Райнинг сўзларига кўра, мазкур учрашувлар Осиё давлатларидан бири – Непал пойтахти Катманду шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Унда асосий ва ёшлар терма жамоалари иштирок этади.
"Биз келаси йил июн ойида ёки Жаҳон чемпионатидан кейинги танаффусда ўйнашга тайёрмиз. Россия томонининг расмий таклиф хатини кутяпмиз ва бундай кучли жамоа билан ўйнашдан хурсанд бўламиз", – деди Рай.
Айни вақтда Непал ФИФА рейтингида 180-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида муҳим натижаларга эриша олмай, аксарият ўйинларда мағлубиятга учрамоқда.
Непал Россия билан ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқчи
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар