08:59 / 27.10.2017
7 120

«IslomKarimov.uz» сайти очилди

«IslomKarimov.uz» сайти очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – islamkarimov.uz, islomkarimov.uz иш бошлади, деб хабар қилади Кун нашри.

Сайтдаги материаллар ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этилган.

Сайт «UZINFOCOM» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий қилиш маркази мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган.

Сайт интернет фойдаланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан батафсил танишиш учун қулай имконият тақдим этган.

Манбада Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли, давлат мукофотлари, асарлари, Ватанимиз мустақиллиги солномаси, жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларидаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар билан танишиш мумкин.

«Хотиралар» бўлими Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг сўзлари билан бошланади: «Ислом Каримов кучли ва ёрқин шахс сифатида хотирамизда муҳрланиб қолган. Нафақат мен, балки у билан таниш бўлган бошқа кишилар ҳам унинг ўта кучли хотираси, доимо ўз сўзида туриши, нутқларида кўзда тутилган аниқ вазиятлар, истиқболларга холис баҳо бериш қобилиятини юксак баҳолардик».

"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг бош муҳаррири Ўткир Раҳмат “Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг "ўзбек модели"ни амалга ошириш ва замонавий давлат барпо этиш борасидаги стратегик тамойилларга биз ўз ишимизда доимо суянамиз”. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан айтилган бу сўзларда чорак асрлик мустақил тараққиёт давомида Ўзбекистоннинг буюк фарзанди, бутун ҳаёти ва бор куч-ғайратини тўлалигича Ватан хизматига бахшида этган, ўз халқини жондан севган Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда қўлга киритилган ютуқлар эътирофи ўз ифодасини топган", деб таъкидлайди.

Сайтда, шунингдек, медиатека мавжуд бўлиб, у орқали фото ва видеогалерея материаллари билан танишиш мумкин.

Виртуал саёҳат Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали ва унинг атрофидаги ҳудудлар билан танишиш имконини беради.

Сайт фойдаланувчилари мустақил Ўзбекистон тарихи ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ўз фаолиятини Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди билан яқин ҳамкорликда амалга оширмоқда. Бу ҳақидаги маълумотни ҳам мазкур сайтдан топиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «IslomKarimov.uz» сайти очилди