date

Венесуэлада қурбонлар бор, АҚШ кейинги ҳаракатларни режалаштирмаяпти

Венесуэлада қурбонлар бор, АҚШ кейинги ҳаракатларни режалаштирмаяпти

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ ходимлари томонидан қўлга олиниб, жиноий жавобгарлик масаласида судга тортиш учун АҚШга олиб кетилгани хабар қилинди. Вашингтон эса бу воқеадан сўнг Венесуэла ҳудудида қўшимча амалий ҳаракатлар режалаштирмаётганини билдирди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

АҚШ сенатори Майк Ли Марко Рубио сўзларига таяниб, операциянинг асосий мақсади айнан Мадурони ҳибсга олиш бўлганини айтди. Унинг таъкидлашича, қайд этилган ҳарбий ҳаракатлар фақат ҳибсни амалга оширган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган, операцияни кенгайтириш ёки ҳарбий босқични давом эттириш кўзда тутилмаган.

New York Times Венесуэла расмийларига таяниб, АҚШ зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар борлигини ёзди. Қурбонлар сони ҳозирча аниқлаштирилмаган.

АҚШ маъмурияти Мадуронинг суд олдида жавоб бериши шартлигини урғуламоқда. Давлат котиби ўринбосари унинг жиноятлари бўйича адлия доирасида жавобгарликка тортилишини маълум қилган.

Аввалроқ АҚШ ҳаракатлари ортидан қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар расмийлари вазият юзасидан хавотир билдиргани ҳам қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Венесуэлада қурбонлар бор, АҚШ кейинги ҳаракатларни режалаштирмаяпти