Денгизда яшаган 800 миллион йиллик улкан йиртқичнинг янги тури аниқланди

Олимлар динозаврлар даврида яшаган йирик денгиз судралиб юрувчисини аниқлади. Янги турга Tylosaurus rex деб ном берилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Тадқиқотчилар аввал топилган қазилма суякларни қайта ўрганиб, ушбу жонзот алоҳида турга мансуб эканини маълум қилди. Унинг катта ҳажми, ўткир тишлари, кучли жағ ва бўйин мушаклари уни хавфли денгиз йиртқичи бўлганини кўрсатади.
Tylosaurus rex тахминан 80 миллион йил аввал Шимолий Американинг қадимий ички денгизларида яшаган. Олимларга кўра, унинг узунлиги 13 метрга яқин бўлган.
Мутахассислар бу жонзот асосан йирик балиқлар ва бошқа денгиз ҳайвонлари билан озиқланганини тахмин қилмоқда. У ўз даврида океандаги энг кучли овчилардан бири ҳисобланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг