date

Қирғизистон Ўзбекистон чегараси яқинида янги пост очди

Фото: 24.kg

Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда янги чегара пости фойдаланишга топширилди. 24.kg нашри хабарига кўра, “Сўғмент” чегара пости очилиши давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва чегараолди ҳудудларда барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Маълум қилинишича, янги постда чегарачиларнинг самарали хизмат олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Замонавий талабларга мос казарма қурилган, хизмат жараёни учун керакли инфратузилма ташкил этилган. Ушбу ҳудудда қирғизистонлик чегарачилар қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг 12 километрдан ортиқ қисмини қўриқлайди.

“Сўғмент” чегара пости очилиши минтақада хавфсизликни кучайтириш, чегара назоратини яхшилаш ва қўшни ҳудудларда тартибни сақлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Чегараолди минтақаларда бундай инфратузилманинг янгиланиши аҳоли хавфсизлиги ва давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Аввалроқ 18 июндан “Фарғона” чегара божхона пости, Шоҳимардон қишлоғига ўтишдаги “Оқ қия” божхона пункти ҳамда “Сўх” чегара божхона постининг “Чашма” божхона пункти 24 соатлик иш режимига ўтиши хабар қилинган эди. Бу жараёнлар чегара ҳудудларида ҳаракатни тартибга солиш ва фуқаролар учун қулайликларни оширишга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Ўзбекистон чегараси яқинида янги пост очди