Куз фаслида витамин ва минералларнинг етишмаслиги янада ортади ва иммунитет тизими кўпроқ азобланади. Йилнинг бу вақтида организмда А, D, C, PP ва B гуруҳи витаминлари етишмаслиги яққол сезилади, аммо буни кузда зарур бўлган озуқа моддаларига бой мавсумий маҳсулотлар ёрдамида тузатиш мумкин, деб ёзади People Talk.
Қовоқ
“Куз маликаси” — қовоқ ушбу мавсум учун зарур бўлган барча витаминлар тўпламини ўз ичига олади. Унинг таркибида А, D, C, PP, B гуруҳи витаминлари ва қўшимча равишда F, E ва Т витаминлари, шунингдек минераллардан магний, калий, калсий ва темир мавжуд. Қолаверса, ҳазм қилиш учун зарур бўлган клетчаткаинг юқори миқдорига эга. Қовоқ метаболизмни тезлаштиради ва ёмон холестеринни чиқариб ташлайди. Бундан ташқари, қовоқ уруғлари ҳам маҳсулотнинг ўзи билан тенг даражада қимматли маҳсулотдир, шунинг учун уларни ҳам истеъмол қилиш тавсия этилади.
Олма
Албатта, олма ҳамма мавсумда ҳам фойдали, аммо кузда сотиб олинган олмалар иммунитетни оширишга ва организмни темир, магний, калсий, калий, ёд ва C, А, B1 витамини билан тўлдиришга ёрдам беради. Кунига бир дона олма истеъмол қилиш организмни шамоллаш, совуқ об-ҳаво ва стрессга бардошли қилишга қодир.
Карам
Карам, гулкарам, брокколи — унинг барча турлари кузги вирусларга қарши асосий ҳимоячи бўлган C витамини концентрацияси билан мақтаниши мумкин. Карам D, B ва К витаминларини ўз ичига олади. Тузланган карам эса пробиётик ҳисобланади. Карамдан турли хил мазали таом ва салатлар тайёрлаш мумкин. Уларнинг истеъмоли эса, албатта, организмга фойдалидир.
Лавлаги
Биринчидан, лавлаги серотонин ишлаб чиқаришга ҳисса қўшиб, кайфиятни кўтаради — кузда бу хусусият икки баравар кўпроқ керак. Иккинчидан, у жуда бой таркибга эга: барча B гуруҳи витаминлари, шу жумладан фолий кислотаси, А ва P витаминлари, рух, магний, калсий, фосфор, ёд, мис, бета-каротин. У иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, D витаминининг сўрилишига ёрдам беради.
Клюква
Вирус ва инфекциялардан энг яхши нажот ҳар куни бир ҳовуч клюква истеъмол қилиш ҳисобланади. Резавор қобиғида кўплаб витамин ва микроэлементлар мавжуд бўлиб, у ҳужайраларнинг қариши билан курашадиган кучли антиоксидантдир.
Ўрдак гўшти
Куз ов мавсуми деб бежиз айтилмаган. Бу вақтга келиб, жониворларда ёғнинг тўпланган заҳиралари туфайли у энг яхши таъмга эга бўлади. Айтганча, унинг кўрсаткичлари бўйича у ҳайвон ёғларига қараганда зайтун мойига яқинроқдир. Масалан, у омега-3 тўйинмаган ёғли кислоталарга бой. Гўштнинг ўзида юқори даражадаги темир мавжуд бўлиб, у қонни яхшилайди ва куч-қувват билан таъминлайди. Селен, рух, мис, B гуруҳи, шунингдек, E, А ва C витаминларига ҳам бой.
Треска балиғи жигари
Умуман олганда, ҳар қандай жигар гўшти кузда организм учун яхши ёрдам бўлади, лекин балиқ жигари кўпроқ фойдалидир. Чунки у нафақат тўйимли, балки D витамини ва Омега-3 ни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, таркибида мавжуд бўлган А ва E витаминлари ёғда эрийди, яъни бу шаклда яхши сўрилади. Бироқ бу ушбу маҳсулотни жуда кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг