Тошкент метросида йўловчилар учун янги инфокиоскалар ишга тушди

1 дақиқа ўқиш352
Тошкент метросида йўловчилар учун янги инфокиоскалар ишга тушди

Тошкент метрополитенида йўловчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Пойтахт метросида замонавий инфокиоскалар ишга туширилиб, улар орқали энди йўловчилар нақд пул эвазига қоғоз чипта харид қилишлари мумкин.

Ҳозирги вақтда 24 та инфокиоска фаолият бошлаган бўлиб, улар ҳар бир бекатнинг кириш қисмида ўрнатилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, қурилмалар тўлов вақтида нақд пулни майдаламайди — агар маблағ ортиқча киритилса, қолдиқ сумма йўловчининг мобил телефон рақамига ўтказилади.

Лойиҳа ташкилотчиларининг айтишича, инфокиоскалар босқичма-босқич кўпайтирилади ва йил якунига қадар уларнинг сони 200 тага етказилиши режалаштирилган. Шу тариқа, пойтахт метросининг барча 50 та бекати замонавий қурилмалар билан жиҳозланади.

Келгусида инфокиоскаларнинг имкониятлари янада кенгайтирилиши кўзда тутилган. Улар орқали уй-жой коммунал хизматлари ва мобил алоқа учун тўловларни амалга ошириш, карталардан маблағ ечиш ҳамда бошқа турли интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Мазкур лойиҳа ATTO ва Тошкент метрополитени ҳамкорлигида, етакчи финтех компаниялардан бири — Alif томонидан амалга оширилмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, инфокиоскалар тизимни рақамлаштириш, йўловчиларга тезкор хизмат кўрсатиш ва уларнинг вақтини тежашда муҳим қадам ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ метро кассалари қисқартирилиши билан боғлиқ равишда айрим ходимлар қайта тайёрланиши ва янги касбларга йўналтирилиши ҳақида маълум қилинганди. Бу эса транспорт соҳасида рақамли ислоҳотлар тобора кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?