5 033
Олимлар болаларнинг дунёга келиш кетма-кетлиги уларнинг феъл-атворига таъсир қилишини аниқлашди
Қуйидаги мақолада муаллиф оилада туғиладиган фарзандларнинг феъл-атвори, шахсиятининг шаклланишига сабаб бўлувчи омиллардан бирини ўрганган тадқиқот натижалари билан ўртоқлашади. Шу билан бирга мазкур тадқиқот ота-оналарга фарзандини тушунишларида катта ёрдам бўлишини таъкидлайди.
Оиладаги ёлғиз ёки энг катта фарзандлар одатда ижодкорликка мойил бўлади.
Бир оилада, бир ота-она қарамоғида ва ҳатто бир хил шароитда яшаган болалар улғайганида бир-бирларидан бутунлай фарқ қиладиган инсон бўлиб вояга етадилар.
Оилада тўнғич фарзанд ота-оналарнинг "ўнг қўли" ҳисобланади. Катталар у билан маслаҳатлашишади, унинг фикрини инобатга олишади. Шунинг учун у ақл-идрокли ва масъулиятли бўлиб вояга етади. Шунингдек, консерватив қарашларга амал қилади.
Ўртанча фарзанд эса ўзини ота-она меҳридан ажратилгандек сезади ва ҳар доим эътиборга муҳтож бўлади. Шунингдек, катта фарзандлардан ўтиб кетишга ҳаракат қилади ва исёнкор бўлади. Энг кичик фарзанд эса кўпроқ эътибор ва меҳр олувчи ҳамманинг эркатойи бўлади ва шу сабабли хотиржам, қувноқ ва креативликка мойил бўлиб ўсади.
Франкфурт амалий фанлар университети қошидаги демографик ўзгаришларни ўрганиш Илмий-тадқиқот институти (FZDW) социолог-олимлари болалар дунёга келишининг кетма-кетлиги уларнинг шахсияти шаклланишига қандай таъсир қилишини аниқлашди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" хабар беради.
Франкфут олимлари томонидан ўтказилган узоқ муддатли тадқиқот 2013 йилда бошланган. Бир гуруҳ ўсмирлар гуруҳи – Германиядаги 150 та мактабдан бўлган 10 минг атрофидаги тахминан бир хил ёшдаги ўқувчилар кузатув остига олинган. Лойиҳанинг асосий мақсади мактабда (мактаб ҳовлисида, жисмоний тарбия дарсларида, мактабдан уйга қайтаётганда) ўқувчиларнинг шикастланиш билан туговчи бахтсиз ҳодисаларга қанчалик кўп учрашини, нима сабабли айрим болалар бошқаларига нисбатан кўпроқ шикастланишини аниқлаш бўлган. Лойиҳа доирасида ўқувчиларда доимий сўровнома ўтказиб келинган. Унда бола охирги 12 ой давомида қандай жароҳатланишларни бошдан кечиргани, спорт уларнинг ҳаётида қандай ўрин тутиши, уларнинг овқатланиш тартиби, ота-оналари билан муносабати, яшаш шароити сўралган.
“Дастлаб биз нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш одамнинг феъл-атворига таъсир кўрсатиши устида ишламадик. Бироқ тадқиқот давомида бу жиҳатга ҳам эътибор беришни бошладик. Қолаверса, бу масала олимлар томонидан анчадан бери муҳокама қилинмоқда”, – дейди тадқиқот муаллифларидан бири Свен Штадтмюллер. – Кўплаб тадқиқотлар ўтказилган, бироқ улар бутунлай бошқача натижа берган".
Сўнгги ўқув йилида ўтказилган сўровнома давомида франкфуртлик олимлар еттинчи синфда ўқиётган тадқиқот иштирокчилари орасидан ака-ука ва опа-сингиллари борларнинг шахсий хусусиятларига алоҳида эътибор беришни бошладилар.
Сўровномада бошқа саволлар билан бир қаторда уларнинг нечта сингил ва укалари борлиги, муҳим масалаларни ота-оналари билан муҳокама қилиши қанчалик осонлиги сўралган. Олинган маълумотлар ўрганиб чиқилгач, инсон феъл-атвори ва шахсий фазилатларига унинг оилада нечанчи фарзанд эканлиги маълум даражада таъсир кўрсатади, деган хулосага келинди.
Маълум бўлишича, оиладаги ёлғиз ёки тўнғич фарзанд характери катта ва кичик фарзандлар ўртасида аросатда қолган ўртанча фарзандга нисбатан кўп холларда босиқроқ, бошқалар билан тез чиқишиб кетадиган, ғамхўр, ота-онасига яқинроқ, шунингдек, ижодкорликка мойил бўлади. “Тўнғич фарзандлар кўпинча ота-оналарнинг "ўнг қўли" вазифасини бажарса, ўртанча фарзандларга бу ишларни ёши кичиклиги сабабли ишониб топширилмаслиги кўп ҳолларда улардаги ўзига бўлган ишончнинг камайишига, қайсар ва омадсиз бўлишига сабаб бўлади”, дейди Свен Штадтмюллер.
Унинг айтишича, оиладаги кенжа фарзанднинг аҳволи янада қийинроқ. Одатда уни оилада энг кичиги бўлиш қониқтирмайди. У бошқаларнинг ўзига энагалик қилмасдан, катталар қаторида қабул қилишларини хоҳлайди. Бундай болаларнинг феъл-атвори турғун бўлмайди, улар қизиққон, доим ўзини намоён қилишга, бошқаларга қарши иш тутишга ҳаракат қиладиган бўладилар. Бунда унинг қиз ёки ўғил бола эканлиги фарқсиз.
FZDW тадқиқоти она-оналарга асқотиши мумкин. Ўз фарзандларини яхшироқ тушунишлари ва улар билан илиқ муносабатда бўлишлари учун психологиядан хабардор бўлиш анча ёрдам беради. Франкфурт университети олимлари ушбу лойиҳа устида ишлашни 2020 йилнинг охиригача давом эттиради, бу эса олдинга яна кутилмаган янгиликлар очилишидан далолат беради.
Елизавета Алексеева
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”