Зайтун меваси ва ундан олинадиган ёғ ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Буни қарангки, зайтун мевасида, тўғрироғи, зайтун ёғида инсон саломатлиги ва узоқ умр кўришига сабаб бўлувчи фойдали хусусиятлар кўп экан. Келинг, бугун зайтун меваси ва ёғи билан янада яқиндан «танишамиз».
Тарихи
Зайтун мевасининг маданийлаштирилишини кишилик жамияти тараққиётининг илк қадамлари деб эътироф этиш мумкин. Қадимшуносларнинг таъкидлашича, зайтун милоддан аввалги 3000 йилларда Крит оролида ўстирила бошланган.
Зайтун кўп йиллар давомида Миной подшоҳлигининг асосий даромад манбаси бўлиб келган. Кейинчалик эса финикиялик денгизчилар зайтунни Ўртаер денгиз қирғоқлари бўйлаб тарқатиб юборганлар.
Кўчманчи қабила вакиллари Америкага узум билан бирга зайтунни ҳам олиб кетишган. Зайтун нафақат озуқа сифатида балки диний маросимларда ҳам ишлатилган.
Бугун…
Калифорния Ўрта денгиздан ташқаридаги асосий зайтун етказиб берувчилар сирасига киради (аммо Калифорния зайтуни сифати унчалик яхши эмас, деган фикрлар ҳам йўқ эмас). Зайтун ўстириш учун ажратилган ерларнинг деярли 98 фоизи Ўртаер Денгизи худудида жойлашган. Ўрта ҳисобда Европада 500 млн.га яқин зайтун дарахтлари мавжуд.
Ажабо…
Зайтун дарахтининг ўртача умри 500 йилни ташкил этади, айримларининг умр давомийлиги эса 1500 йилни ташкил этади. Иерусалимдаги Зайтун (Елеон) тоғидаги зайтун дарахтларининг ўртача ёши тахминан 2000 йил деган фикрлар мавжуд.
Меваси
Яшил ва қора зайтун орасидаги биргина фарқ уларнинг етилганлигидадир. Яъни пишиб етилган зайтун мевалари қора рангда бўлади.
Зайтун меваси мартда гуллаб, ноябр ойида йиғиштириб олинади. Зайтун ҳосилининг 90 фоизи ёғ ишлаб чиқариш учун мўлжалланилади.
Қандай истеъмол қилинади?
Янги терилган зайтун мевасини истеъмол қилиб бўлмайди, чунки улар жуда аччиқ бўлади. Зайтунни истеъмол қилиш учун ишқорлаш ва ёки денгиз тузида ёки тузли сувда консервалаш керак бўлади. Бу амал медицинада кенг қўлланадиган олеуропеин (қон босимини тушириш учун) моддасини чиқариб юбориш учун қилинади. Бу модда зайтун мевасида ва баргларида мавжуд бўлади.
Қайта ишлаш жараёни
Ёғ ишлаб чиқариш учун етиштирилган зайтун мевалари узилган заҳоти босувчи мосламага жўнатилади. Шунингдек зайтун ёғи – махсус ишловсиз истеъмол қилса бўладиган ягона ёғ тури ҳисобланади.
Зайтун меваси турли хил йўллар билан қайта ишлов берилади. Грецияда зайтун мевалари ишқорланмай, 6-12 ойга тузланади. Бу ҳолатда зайтун мевалари жуда тотли таъмга эга бўлар экан. Испанияда яшил зайтун мевалари пишиб етилишидан аввал терилади ва ишқорланиб, ферментация учун намакобга солиб қўйилади.
Зайтуннинг фойдали хусусиятлари
Зайтун ёғи кўп касалликларнинг олдини олишда ва уларга даво сифатида ишлатилади. Зайтун ёғи антиоксидантлар, витамин ва минераллар билан бойитилганлиги учун мушак тўқималарини ҳамда ичак деворларининг мустаҳкамланишига ёрдам беради.
Таркибига линол, олеин ва линолен каби тўйинмаган ёғ кислоталари киради. Улар липидларнинг пероксидланиш жараёнига, семизликка тўсқинлик қилади. Инсон организмини ёшартиришга ва овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради. Юрак-қон томир касалликларининг пайдо бўлишини олдини олади.
Энг муҳими:
* Мия артериясини соғломлаштиради.
* Бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
* Доимий истеъмол қилишлик сурункали гипертонияда қон босимини меъёрлаштиради.
* Юрак қон-томир касалликларининг олдини оладиган энг яхши восита.
* Инсулиннинг қарши курашишини кучайтиради ва унинг фаолиятини меъёрлаштиради. Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради.
* Шамоллашда, меъда ва ичак касалликларини даволашда, ҳамда экзема, конъюктивитда ва бош оғриғида ишлатилса яхши натижага эришилади.
* Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилашда ёрдам беради. Ошқозон, ичак ва жигар фаолиятини яхшилайди.
* Дерматит ва тери қуришига қарши ажойиб восита. Ажин пайдо бўлишини олдини олади ва уларни текислайди. Терини силлиқлаб, таранглигини оширади.
Зайтун ёғи иссиқ ёки совуқ овқатларда, қандай ҳолатда истеъмол қилинишидан қатъий назар, ошқозон шираси кислотасини пасайтиради ҳамда ошқозонда гастрит ва яра пайдо бўлишини олдини олади. Ўт қопини соғлом ишлашига ёрдам беради. Ўт чиқариш фаолиятини меъёрлаштиради ва ўт қопидаги тошларни пайдо бўлиш хавфини камайтиради. Таркибида хлор борлиги сабабли- ичак фаолиятини соғломлаштиради.
Саратон касаллигининг олдини олади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига биноан, ҳеч бўлмаганда бир кунда бир маротаба зайтун ёғини истеъмол қилган аёлларда кўкрак бези саратони билан касалланиш хавфи уч барорбар камаяди. Текширувлар далолат қилишича, кўкрак бези саратонига чалинган аёллар зайтун ёғини истеъмол қилишганида ҳар учдан бирида хасталикка сабаб бўладиган HER-2/neu анкогенини тўсиб қўйиши аниқланди. Зайтун ёғи ҳар хил ёмон таъсирли ўсимталарга қарши муҳим, кучли қурол ҳисобланади ҳамда ичак, сут безлари ва простатадаги онкологик ўсимталарга қарши курашувчи самарали воситадир.
“Е” витаминига бой
Инсон организмини чарчатадиган, ҳужайраларини бузадиган вируслар билан курашишда “Е” витамини табиий иттифоқдош бўла олади. Маълумки, “Е” витамини гўзаллик манбаи дея эътироф этилади. Демак, ҳамиша ёш ва гўзал бўлишни истайдиган хонимлар учун зайтун ёғи беминнат ёрдамчи ҳисобланади.
Организмга 100 % сингади
Айниқса, кекса ёшдаги инсонларга ва ўсаётган болаларга тавсия этилади. Чунки зайтун ёғи жуда тез ҳазм бўлади ва организмда кўпгина витамин ва минералларнинг фаоллашувига ёрдам беради. Минерал моддаларининг суяк тўқималарида жойлашиб қолишида ёрдам беради. Кальций моддасини йўқолишига тўсқинлик қилади.
Ёғ кислоталарининг миқдори жиҳатидан зайтун ёғи она сутига яқин туради. Зайтун ёғи ҳомиладорлик вақтида ва эмизикли аёлларга тавсия этиладиган ягона ёғ ҳисобланади. Чунки зайтун ёғи таркибидаги ёғ кислоталари ҳомила мияси ва асаб тизимининг шаклланишида ижбий таъсир этади. Мунтазам истеъмол қилиш кутилган самарани беради. Оч қоринга, овқатдан ярим соат олдин ёки 2 соат кейин, кунига 2-3 маҳал ичиш тавсия этилади.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?