23:30 / 26.09.2021
4 775

Уй шароитида гайморитни қандай даволаш мумкин?

Уй шароитида гайморитни қандай даволаш мумкин?
Фото: «Домашний очаг»
Гайморит – жуда кўп муаммоларга олиб келадиган касалликлардан бири. Бу ташхис билан таниш бўлган ҳар бир киши гайморитни даволаш қийинлигини билади ва сурункали шаклда у доимий аломатлардан чарчайди. Уй шароитида гайморитни қандай даволаш мумкин ва беморларга қандай ёрдам бериш керак?

Агар гайморит ташхиси қўйилса, узоқ муддатли даволанишга тайёр бўлиш лозим. Шунингдек, шифокор рецептларидан ташқари халқ табобатидан ҳам фойдаланиш мумкин. Улар бурунда яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.

Гайморитга чалинганда нима қилиш керак?
Ювиш. Агар буруннинг оқиши ва оғриқ қийнаса, анъанавий тиббиёт бурунни кунига бир неча марта ювишни маслаҳат беради. Ечим сифатида дорихонада сотиладиган махсус физиологик спрейлардан, шунингдек, оддий сув ва денгиз тузи билан эритмадан фойдаланиш мумкин. Юваётганда эҳтиёт бўлиш лозим, агар жараён нотўғри амалга оширилса, қулоққа сув кирса, эшитиш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин. Ювиш учун прополис ёки цикламен экстрактларидан фойдаланиш тавися этилади. Бу воситалар яллиғланишни ҳам енгиллаштиради. Лекин улар антибиотиклар ёки шифокор буюрган бошқа дори-дармонларнинг ўрнини босмайди.

Иситиш. Агар гайморитда иситма ёки йиринг тўпланган бўлса, иситиш амалиёти тавсия этилмайди. Бу одатда бурундаги кучли оғриқлар билан кузатилади. Бошқа ҳолларда, қуруқ иссиқлик қисқа муддатли иситиш учун ишлатилиши мумкин. Лекин меъёрни оширмаслик зарур. Қуруқ иссиқлик сифатида мато билан ўралган қайнатилган тухум, бир халта қиздирилган тузни ишлатиш мумкин.

Бурунга томчи қуйиш. Агар ювиш ва иситиш процедуралари мумкин бўлмаса, томчилар тўғридан-тўғри бурунга, яллиғланиш марказига тушади. Шунинг учун томчилатиш жуда самарали ҳисобланади. Масалан, чой дарахти ёғи ёки ментол ёғини ҳар бурун тешигига 2-3 томчи томизиш тавсия этилади. Бундан ташқари, бу томчиларда бурунларнинг ташқи, пешона ва чаккани мойлаш мумкин. Агар каланхоэ ўсса, баргидан шарбат чиқариб олингандан сўнг 2-3 томчи томизиш керак. Бу ўсимлик шиддатли аксиришга олиб келади ва шу билан бурун йўлларидан балғамни тозалайди.

Ичимлик режими. Шуни унутмаслик керакки, гайморитда шиллиқ қаватни доимо суюлтириб туриш лозим, шундагина бўшлиқда ажралмалар тўпланиб қолмайди. Бунинг учун кўпроқ суюқлик ичиш керак. Оддий чой ўрнига лимон шарбати, клюквали морс ёки бошқа ўсимликдан тайёрланган ичимликларни ичиш мумкин. Уйда деярли барча меваларда морс, компот, шарбатлар — буларнинг барчаси инфекцияга қарши курашишга ва бурун бўшлиғини тозалашга ёрдам беради.

Ингаляция. Иссиқ ҳавони эфир мойлари ёки ўсимлик дамламалари билан ингаляция қилиш ҳам касалликка қарши курашда ёрдам беради. Ингаляция учун кўплаб эфир мойларини ишлатиш, шунингдек, прополис дамламаси, қуруқ ментол, лаванта экстрактини сувга қўшиш мумкин. Шунингдек, картошкани қайнатиб, қозон устида иссиқ буғ билан нафас олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй шароитида гайморитни қандай даволаш мумкин?