13:00 / 09.12.2021
1 962

Ҳомиладорлик даврида коронавирусдан қандай ҳимояланиш керак?

Ҳомиладорлик даврида коронавирусдан қандай ҳимояланиш керак?
Фото: Wday
Соғлиғи ҳар доим бошқалардан кўра муҳимроқ бўлган одамларнинг махсус тоифаси мавжуд, чунки улар заиф ва бир вақтнинг ўзида иккита жон бўлган ҳомиладор аёллардир. Пандемия даврида уларнинг саломатлигини қандай ҳимоя қилиш керак, деган саволга қуйида жавоб топиш мумкин.

Бутун дунёни забт этган вирусли инфекция кимдадир енгил кечса, кимдир учун жиддий асоратлар қолдирмоқда. Тиббий жиҳатдан дори-дармонларни эркин қабул қиладиган беморлардан фарқли ўлароқ, ҳомиладор аёллар учун мумкин бўлган дорилар рўйхати кам. Чунки улар учун кўплаб қарши кўрсатмалар мавжуд. Айниқса, ҳомиладор аёллар юрак, ўпка ёки эндокрин тизимининг сурункали касалликларидан эҳтиёт бўлиши керак.

Ҳомиладор аёллар ўзларини коронавирусдан қандай ҳимоя қилишлари мумкин?
Жамоат жойларида, ҳатто одам кам ёки йўқ бўлса ҳам, ҳимоя ниқоби ва қўлқоп кийиши лозим. Вирус нафақат одамдан одамга узатилади, балки маълум вақт давомида юзаларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

Қўлни яхшилаб ювиш, антисептиклардан фойдаланиш ва инсонлар билан бир ярим метр масофа сақлаш шарт. Шунингдек, одамлар кўп жойдан қочишга ҳаракат қилиши керак.

Ҳимояланишнинг машҳур ҳамда хавфсиз усуллари мавжуд. Бурун йўлларини физраствор (физиологик эритма) ёки денгиз суви билан ювиб туриш мумкин. Улар бўшлиқни бактериялардан тозалайди, шишни енгиллаштиради, нафас олишни осонлаштиради ва дезинфекция қилади.

Агар касаллик бошланса, томоқни чайиш керак. Бунинг учун шифокор кўрсатмасига кўра буюрилган дори воситаларига мурожаат қилиш мумкин ёки томоқ оғриғи енгил бўлса, мойчечак қайнатмаси билан ювиш тавсия этилади.

Ўсимлик чойларини ичиш касалликнинг олдини олишда ажойиб ёрдамчидир. Тўпламда қизилмия илдизи, ялпиз барглари, календула ва мойчечак гуллари, ёввойи багулник куртаклари, тимян ва бошқа ўтлар мавжуд бўлиб, у нафас йўлларининг яллиғланишини олдини олишга ёрдам беради, шунингдек, бронхларни балғамдан халос қилади.

Асал, лимон ва занжабил чойи ҳам фойдали. Ушбу компонентлар вирус ва бактерияларга қарши зарба берувчи куч бўлиб, улар иммунитет тизимига патоген микроорганизмлар билан курашишга ёрдам беради.

Витамин ва минераллар қабул қилиш лозим. Йилнинг турли вақтларида тана маълум муҳим микроэлементларнинг етишмаслигини ҳис қилади ва ҳомиладор аёллар ҳам доимо қўшимча витамин ёрдамига муҳтож. Витаминларни қабул қилишдан олдин, текширувдан ўтиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш муҳимдир.

Хона ҳавосини мунтазам равишда янгилаб туриш ҳамда буюмларни нам сочиқ билан артишни амалга ошириш тавсия этилади. Шунингдек, шиша юзаларни махсус бирикмалар билан тозалашга алоҳида эътибор бериш керак.

Агар коронавирусга шубҳа бўлса, нима қилиш керак?

Ҳар қандай характерли ва оғриқли аломатларни эътиборсиз қолдирмаслик ва шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш муҳимдир. Ҳомиладор аёлларда коронавирус респиратор инфекция сифатида эмас, балки диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби белгилар билан ичак гриппи сифатида давом этиши мумкин.

Касаллик юқтирилган бўлса, ўз-ўзини даволаш керак эмас, балки шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Фақатгина у ҳомиладор аёл учун мумкин бўлган дори-дармонларни буюриши мумкин. Шунингдек, у ҳомиладорликнинг триместрини ҳисобга олган ҳолда тегишли даволанишни танлайди.

Ҳар қандай ҳолатдан позитив бўлиш ва ваҳима қилмаслик муҳимдир. Ҳомиладорлик пайтида стресс жуда хавфли бўлиб, у иммунитет тизимига ҳамда она ва боланинг ҳам соғлиғига таъсир қилади.

ОN клиникаси врач-терапевти, рефлексолог Елена Орлова ҳомиладор аёлларнинг коронавирусдан ҳимояланиши ҳақидаги саволга жавоб беради:
«COVID-19 вируси билан касалланган ҳомиладор аёлларда худди шу ёшдаги бошқа аёлларга қараганда хавф юқори. Бундан ташқари, ҳомиладорлик давридаги коронавирус эрта туғруққа олиб келиши мумкин. Қандли диабет ва гипертония (юқори қон босими) каби жиддий касалликларга чалинган ортиқча вазнли ҳомиладор аёллар, айниқса, коронавирус асоратларини ривожланиш хавфи остида бўлади.

Шунингдек, ёши бироз катта аёллар учун ҳам ушбу касаллик хавфли ҳисобланади. COVID-19 билан касалланишнинг олдини олиш учун ҳомиладор аёллар бошқа одамлар каби профилактика чораларига қатъий риоя қилишлари керак. Ижтимоий масофа ва ниқоблар режимига риоя этиш, хоналарни яхши вентиляция қилиш, қўлларни тоза сақлаш керак. Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар оилавий шифокор билан маслаҳатлашганидан кейин агар маъқул кўрса, коронавирусга қарши эмланиши мумкин
».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳомиладорлик даврида коронавирусдан қандай ҳимояланиш керак?