11:08 / 26.12.2021
1 210

Қандай парҳез эрта қаришга олиб келади?

Қандай парҳез эрта қаришга олиб келади?
Фото: «Домашний очаг»
Қайси парҳезга риоя қилиш эрта қаришга олиб келиши мумкинлиги ҳақида тиббиёт фанлари доктори Крис Вербург маълумот бериб ўтади.

Углеводлар зарарлими?
Палеопарҳез қадимги инсонлар еган маҳсулотларни истеъмол қилишга қаратилган бўлади. Палеолит даврида одамлар ов билан шуғуллангани сабаб, уларнинг ратционидан гўшт, балиқ, ёнғоқ, тухум, қўзиқорин бисёр, мева, сабзавот ва кўкатлар эса бироз камроқ бўлган. Савол туғилади: палеопарҳез зарарлими? Бунга ҳа ва йўқ деб жавоб бериш мумкин.

«Саломатлик учун сабзавотлар, мева, қўзиқорин ва ёнғоқ борлиги учун ҳам мазкур парҳезни унчалик ёмон деб бўлмайди. Деҳқончиликка асосланган турмуш тарзига тахминан 10 минг йил аввал ўтилгани сабаб, рационга кейинчалик кириб келган сут ва буғдойдошлар, хусусан, нон, гуруч ҳамда макарон сингари маҳсулотлар истеъмол қилинмайди. Агар камроқ дон маҳсулотлари ва кўпроқ сабзавот, ёнғоқ, мева ва балиқ истеъмол қилинса, ўзингизни янада соғлом ҳис қилиб, ортиқча вазн йўқотишингиз мумкин», — дейди мутахассис.

Америкалик шифокор-кардиолог Роберт Аткинснинг парҳезида таомнинг сони эмас, сифати муҳим. Унда асосийси оқсилга бой таомларни истеъмол қилиб, шакар, нон, гуруч ва макарон сингари углеводларни рациондан чиқариб ташлаш муҳим саналади. Аммо ушбу парҳезга риоя қилиш организмнинг сувсизланиши ва холестериннинг кўпайишига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, оқсилга бой овқатланиш тарафкашлари нонуштага 4 дона тухум ва гўшт, тушликка эса сабзавот ва гўшт, кечки овқатга эса гўшт ҳамда брокколи истеъмол қилади. Аммо бу ҳайвон оқсили бисёр экани сабаб эрта қаришга олиб келади.

Ёғларнинг камлиги — ёмонми?
Ёғларда юрак учун зарарли бўлган калория бисёр экани сабаб ёғдан тийилиш кераклиги айтилади. Аммо мутахассиснинг таъкидлашича, организмдаги аъзолар фаолияти учун ёғ муҳим саналади.

Қайси парҳез яхшироқ?
Крис Ведбургнинг «Узоқ яшаш кодекси» китобида уч хил парҳез таққослаб кўрилган. «Олимлар калорияси тенг бўлган (кунига 1600 калория) уч хил парҳезни: ёғ кам бўлган, гликемик индекси юқори бўлмаган ва кам углеводни ўз ичига оладиган парҳезни таққослаб кўрган. Иккинчи ва учинчи парҳезда биринчисидан кўра соғломроқ натижа қайд этилган: қондаги ёғ миқдори, инсулинга сезувчанлик, артериал қон босим камайган. Бошқа бир тадқиқотда ҳам қондаги шакар миқдорини кўтарилишига сабаб бўлмайдиган гликемик индекси паст ёки углеводлар кам бўлган парҳез самарали экани аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай парҳез эрта қаришга олиб келади?