date

Рубен Аморим Коби Майнунинг кам ўйнаш сабабини тушунтирди

Рубен Аморим Коби Майнунинг кам ўйнаш сабабини тушунтирди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ярим ҳимоячи Коби Майну ҳақида ўз фикрларини билдирди. 20 ёшли футболчи жорий мавсумда фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушди – бу Лига кубоги доирасида "Гримсби" билан ўйинда бўлиб, жамоа ушбу учрашувда мағлубиятга учраган эди.

"Мен Майнунинг қандай шуғулланаётганини кўряпман ва у ҳақиқатан ҳам ўйнашга лойиқ. Аммо, уни майдонга тушириш учун асосий таркибдаги бошқа бир ярим ҳимоячини олиб ташлашимга тўғри келади, бироқ улар жуда кучли ўйин намойиш этишмоқда," – деди Аморим UtdDistrict нашрига берган интервьюсида.

Коби Майну жорий мавсумда жами саккиз марта майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, "қизил иблислар" шанба куни "Тоттенхэм"га қарши ўйинда майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рубен Аморим Коби Майнунинг кам ўйнаш сабабини тушунтирди