Фото: Harper’s Bazaar
Қиш фаслида организм ўзи-ўзидан кўпроқ витамин ва минералларга муҳтожлик сезади. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун одатда табиий маҳсулотларни рационга киритиш тавсия этилади. Шу жумладан, балиқ ҳам ушбу мавсумда истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар қаторидан жой олган.
Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди
Организм учун бутун йил давомида кучли иммунитет керак, айниқса, қишда. Балиқ селен моддасига бой, у кучли иммунитетни мустаҳкамловчи хусусиятларга эга. Ушбу минералнинг етишмаслиги натижасида тананинг иммунитет реакцияси сустлашади, вирусларнинг «ҳужумига» жавоб бермайди, сўнгра касаллик бутун организмни эгаллайди. Селен иммуноглобулин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва танани вирус ҳамда касаллик қўзғатувчи бактериялардан ҳимоя қилади. Умуман олганда, минерал балиқ ва денгиз маҳсулотларининг барча турларида мавжуд, аммо оқ навлари унинг кўп қисмини ўз ичига олади.
Мия фаолиятини рағбатлантиради
Об-ҳаво булутли, совуқ бўлса, диққатни жамлаш жуда қийин бўлиши мумкин. Муаммони омега-3 кислоталарига жуда бой бўлган балиқларни мунтазам истеъмол қилиш орқали бартараф мумкин. Илмий жиҳатдан тасдиқланган бу фойдали ёғлар мия ҳужайраларида мембраналарни қуриш, шунингдек, яллиғланишнинг олдини олиш ва оксидловчи стрессни камайтириш учун зарурдир. Улар хотира, концентрация ва иш фаолиятини сезиларли даражада яхшилайди. Омега-3 ҳар қандай балиқда бўлишига қарамай, мутахассислар қишда ёғли турларига эътибор беришни тавсия қилади.
Юракни ҳимоя қилади
Омега-3 кислоталари нафақат мия, балки юрак учун фойдали. Улар юрак мушакларини мустаҳкамлайди, томирларни янада эластик қилади, уларнинг класификациясининг олдини олади. Бундан ташқари, омегалар қондаги холестерин миқдорини назорат қилишга ёрдам беради: ёмон холестерин ишлаб чиқаришни камайтиради ва яхши холестерин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Шу билан юрак-қон томир касалликларининг олдини олади.
Тери ҳолатини яхшилайди
Балиқ таркибида омега-3 кислоталари яна бир ажойиб хусусиятга эга: улар А витаминини сезиларли даражада оширади. Ўсимлик манбаларидан фарқли ўлароқ, у бета-каротин шаклида бўлиб, А витаминига айлантирилиши керак, ёғли балиқларда эса у табиий равишда мавжуд. Ретинол терининг соғлиқ ва ёшликнинг калити эканлиги маълум: у озиқлантиради, камчиликларга қарши курашади ва қариш жараёнини секинлаштиради.
Уйқуни яхшилайди
Қишда кўпчилик доимий стресс ва тушкунликни бошдан кечиради. Инсон ўзини яхши ҳис қилиш учун етарлича ухлаши керак. Соғлом уйқу танадаги D витамини миқдори билан узвий боғлиқ бўлиб, у совуқ мавсумда аксарият мамлакатлар аҳолиси орасида етишмайди. Мунтазам равишда балиқ истеъмол қилиш D витамини танқислигини тўлдиришга, уйқуни меъёрлаштиришга ёрдам беради ва кун давомида организмни энергия билан таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади