Конституциянинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган бўлиб, мажбурий меҳнат, қонунда кўрсатилган ҳоллардан ташқари тақиқлангани мустаҳкамланган.
Шу ўринда савол туғилади: мазкур конституциявий нормага ўзгартириш киритишга эҳтиёж борми?
Конституциямизда меҳнат қилиш эркинлиги белгилангани бежиз эмас. Собиқ совет тузумидаги конституциявий нормадан фарқли равишда меҳнат қилиш мажбурияти бекор қилинган. Ўзбекистонда 1992 йилдан бошлаб, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланадиган шахслар жавобгарликка тортилмайдиган бўлди. Буни ифодаловчи асосий қоида – бу мажбурий меҳнатга жалб этиш тақиқланганидадир.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнат тақиқланиши Конституцияда белгиланганига қарамай, унга қарши курашиш осон бўлмаяпти.
Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ҳалиям учрамоқда. Бунга сабаб нима? Афсуски, Конституциянинг ўзида мажбурий меҳнатга оид тақиқ бошқа қонунлар билан чекланганини кўришимиз мумкин. Мажбурий меҳнат ўзи нима, унга жалб қилишнинг қонуний ва ноқонуний ҳолатларини билиш учун нечта қонунни кўриб, ўрганиб чиқиш керак?
Ўзбекистон Конституциясининг преамбуласида халқаро нормалар устуворлиги белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган қоидаларни бажариш мажбуриятини олган. Ўзбекистон мажбурий меҳнатга оид халқаро ҳужжатлардан бир эмас, бир нечтасига қўшилган. Халқаро меҳнат ташкилотининг Мажбурий меҳнат тўғрисидаги ва Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги конвенциялари шулар жумласидандир. Буларда мажбурий меҳнат ўзи нима, у қандай ҳолатларда мажбурий ҳисобланиши ёки мажбурий хисобланмаслиги аниқ белгиланган.
Масалан, Мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенцияда «зўраки ёки мажбурий меҳнат» атамаси ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф этмаган ҳар қандай шахсдан ҳар қандай жазолаш таҳдиди остида талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизматни англатади дейилган бўлса, Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги конвенцияда мажбурий меҳнат ҳисобланадиган ҳолатлар, шунингдек, мажбурий меҳнат ҳисобланмайдиган ҳолатлар аниқ санаб ўтилган. Умумлаштирган ҳолда, улар мажбурий ҳарбий хизмат билан боғлиқ, суд ҳукми оқибатида, фавқулодда ҳолатларда ва жамоанинг майда хизматлари, яъни шу туфайли жамоа аъзоларининг одатдаги фуқаролик бурчлари деб ҳисобланиши мумкин бўлган ишлар ҳисобланади.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, Конституцияга мажбурий меҳнат билан боғлиқ аниқлаштирувчи нормалар киритилиши келажакда унинг тўғридан-тўғри амал қилиш кучига эга бўлиши орқали инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, халқаро нормаларнинг устуворлигини таъминлаш ва ҳаволаки нормалардан холис бўлиш имконини яратади, энг муҳими, аҳоли мажбурий меҳнатга оид аниқ тушунчага эга бўлади.
Гулноза Сатторова,
юридик фанлари номзоди
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
юридик фанлари номзоди
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди