16:49 / 05.12.2022
6 505

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Кремль таклифига жавоби : «Москва ўз муаммоларини ўзи ҳал қилсин…»

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Кремль таклифига жавоби : «Москва ўз муаммоларини ўзи ҳал қилсин…»
Қозоғистон президенти Тоқаев Москвага ташрифи чоғида Остона Россия ва Ўзбекистон билан уч томонлама иттифоқ тузиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу иттифоқнинг мақсадларидан бири газ соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш бўлади.

Россия газ сектори чуқур тушкунликда. Унинг учун Европа бозорлари бой берилган, «Шарққа бурилиш» инфратузилмаси яратилмаган. Қолаверса, Кремль Озарбайжон ва Туркия Марказий Осиёдан келаётган газ оқимини Россияни четлаб ўтиб, ўз ҳудуди орқали йўналтиришга жиддий киришаётганидан хавотирда.

Қозоғистон президенти Тоқаев Москвага ташрифи чоғида Остона Россия ва Ўзбекистон билан уч томонлама иттифоқ тузишни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Вазиятни зудлик билан тўғирлаш керак, шунинг учун Москва уч томонлама (Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон) иттифоқ тузиш ташаббуси билан чиқди, унинг мақсади, Россия томони изоҳлашича, «Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ташиш пайтидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш» бўлиши керак”.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу борада батафсил тўхталиб ўтди ва у қуйидагиларни изоҳлади: тез суръатларда ривожланаётган Қозоғистон ва Ўзбекистонда газга талаб ортиб бормоқда. Бундан ташқари, иккала давлат ҳам, худди Россия каби, ташқи бозорларда савдо қилади, бу эса бироз синхронизацияни талаб қилади. Ушбу «синхронизация» доирасида «уч давлат ўртасидаги ҳамкорлик, ҳам кейинчалик ташқи бозорлар учун инфратузилмани ривожлантириш учун муайян юридик шахс ташкил этилиши мумкин».

Бундан ташқари, Кремль спикери Москва ва Остонанинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида умумий энергия бозорлари нуқтаи назаридан ҳамкорликда ривожланиш режалари борлигини ва гўё Тошкент ҳам бу уюшмага «яхши кўз билан қараётганини» айтган.

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг уч томонлама газ иттифоқи ғояси на Остонада, на Тошкентда катта қизиқиш уйғотди. Марказий Осиё пойтахтларида бу саволга аниқ жавоб бўлмади, улар қатъий «йўқ» демадилар, «исталган натижа ва келишувларга эришиш» учун «мавзуни тушунишга» ва батафсил музокаралар олиб боришга ваъда беришди.

Бу дипломатик сўздан таржима қилинганда: «Биз бу иттифоқдан манфаатдор эмасмиз, бизсиз амаллайверинглар» деган маънони англатади. Ва ниҳоят, Москва бу позицияда айб топа олмайди - Қозоғистон ва Ўзбекистон бу масалани муҳокама қилишни чексиз чўзиши мумкин, Россия томони эса бу жараённи тезлаштириш учун етарли далилларга эга эмас.

Ҳукуматдаги энергетика комплексини назорат қилувчи Россия бош вазири ўринбосарининг Остона ҳам, Тошкент ҳам газ иттифоқи уч томонлама лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор эканини такрорлаши қолади, холос. Бироқ, очиғи, бу ҳақиқатдан кўра кўпроқ ўзига-ўзи гапиришга ўхшайди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия ҳомийлигидаги интеграция бирлашмаларидан ҳафсаласи пир бўлди, чунки улар тобора «биз негадир бу ерда йиғилганимиз нақадар ажойиб» деган шеърий формулага мослашиб бормоқда. ЕОИИдан амалий даромад унчалик катта эмас, ОДКБ ҳақида гапирмаса ҳам бўлади: «на уёқлик, на буёқлик».

Қолаверса, Тошкент ва Остона Кремль билан ҳар қандай иттифоқ қилиш хавфидаги заҳарни яхши билишади. Негаки, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко газ иттифоқи уч томонлама режалари эълон қилингандан сўнг дарҳол Қозоғистон ўз ҳудудидан санкциялар хавфини ҳисобга олган ҳолда газ иттифоқи лойиҳаси Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини таъкидлагани бежиз эмас.

Қолаверса, Марказий Осиё пойтахтлари Кремлнинг ишончсизлик даражасини яхши билишади. Европадаги газ бозорини йўқотиб қўйди, мумкин бўлган барча “қопқон”ларни босди. Москванинг «уч томонлама газ иттифоқи» ҳам бир куни шундай бўлмаслигига ким кафолат беради. Қозоғистон ва Ўзбекистонга эса бундай кутилмаган «бахт» нега керак?

Шунинг учун Москва таклифларига иштиёқ йўқ. Марказий Осиёда тўғри қарор қилишди: Москва ўз муаммоларини ўзи ҳал қилсин, биз бир амаллаймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Кремль таклифига жавоби : «Москва ўз муаммоларини ўзи ҳал қилсин…»