Кредитни ўз вақтида тўламаслик қарздорга ҳеч қачон яхшилик олиб келмайди. Хусусан, ўз фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида Б.У. томонидан “Капиталбанк” АТБ бўлимидан кредит олган ва тўлашга келганда пайсалга солган.
Натижада иш судгача бориб, Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарори билан ундирув гаровга қўйилган автотранспорт воситаси “Nexia 3”га қаратилган.
Бюронинг Оқолтин туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган, олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида гаровга қўйилган транспорт воситаси топилиб, онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилган.
2024 йил 7 февралда онлайн аукционга қўйилган автотранспорт воситаси қонунда белгиланган тартибда 86 080 000 сўмга сотилиб сотувдан тушган пул маблағи “Капиталбанк” АТБнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. Шунингдек, ижро иши амалда тамомланди.
Бюронинг Оқолтин туман
бўлими давлат ижрочиси
Бобур Дониёров
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
бўлими давлат ижрочиси
Бобур Дониёров
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди