date

“Сўнгги қўнғироқ” куни 238 нафар ўқувчи машина бошқаргани аниқланди

“Сўнгги қўнғироқ” куни 238 нафар ўқувчи машина бошқаргани аниқланди

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари куни республика бўйлаб ўқувчиларнинг транспорт воситасини бошқариши билан боғлиқ 238 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, эрталаб соат 07:00 дан 14:00 гача ўтказилган назорат тадбирларида айрим ўқувчилар мактабларга автомобил ҳайдаб келгани маълум бўлган. Улар орасида юқори синф ўқувчилари билан бирга 8–10-синф ўқувчилари ҳам бор.

Айрим ҳолатларда болалар ота-онасига тегишли ёки ижарага олинган машиналарни бошқарган. Хоразм вилоятида эса битирув тадбирига автомобилда келган қизлар ҳам аниқланган.

Айни пайтда мактаблар атрофида ЙПХ ва ички ишлар ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда. Масъуллар ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига машина бошқаришга рухсат бермасликни сўрамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » “Сўнгги қўнғироқ” куни 238 нафар ўқувчи машина бошқаргани аниқланди