date

Наманганда сувда оқиб кетган 23 ёшли йигит қидирилмоқда

Наманганда сувда оқиб кетган 23 ёшли йигит қидирилмоқда

Наманган вилояти Поп туманида 23 ёшли йигит сувда оқиб кетгани хабар қилинди. Ҳодиса 2026 йил 28 май куни дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Чодаксой" сойида содир бўлган.

Маълум бўлишича, йигит қариндошлари билан бирга дам олиш масканига борган ва чўмилиш мақсадида сойга тушган. Эҳтиётсизлик оқибатида у сувга чўкиб, қайта чиқмаган.

Ҳозирда уни қидириш ишлари давом этмоқда. Қидирувга туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари жалб қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда сувда оқиб кетган 23 ёшли йигит қидирилмоқда