Тадбиркор фойдасига 750 млн. сўм маблағ ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “R.T.S” МЧЖдан ундирувчи “T.A.” МЧЖ фойдасига жами 756 миллион 414 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро иши юритилган.
Ижро ҳужжати юзасидан қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш учун белгиланган муддат берилган. Бироқ, ушбу муддат давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамлари ҳамда жамият балансида мавжуд мол-мулкларига қонунчиликда белгиланган тартибда тақиқ қўйилди.
Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли автотранспорт воситаси қидирув орқали аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қўлланилган мажбурий ижро чоралари натижасини англаган қарздор томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ қопланди.
Ундирилган маблағлар ундирувчи ҳисоб рақамига ўтказилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.