date

Айрим тадбиркорларга алкоголь ва сигаретани нақд пулга сотишга рухсат берилади

Айрим тадбиркорларга алкоголь ва сигаретани нақд пулга сотишга рухсат берилади

2026 йил 1 июндан айрим тоифадаги тадбиркорлар учун янги енгилликлар жорий этилади. Бу жорий йил 26 май куни имзоланган Президент фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади.

Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари харид қилинганда рақамли маркировка кодлари ушбу субъектларда якуний истеъмолга реализация қилинган деб ҳисобланади.

Умумий овқатланиш соҳасида айрим ходимларни мобил илова орқали соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконияти ҳам яратилади. Бу жараён шу куннинг ўзида ва муайян муддатга амалга оширилиши мумкин.

Бундан ташқари, тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби ҳам ўзгармоқда. Эндиликда тушумнинг нақд ёки нақдсиз шаклидан қатъи назар, тўланган солиқ суммасининг 40 фоизи қайтарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Айрим тадбиркорларга алкоголь ва сигаретани нақд пулга сотишга рухсат берилади