18:44 / 16.12.2017
7 447

Шавкат Мирзиёев жажжи спортчи қизалоқлар қуршовида

Шавкат Мирзиёев жажжи спортчи қизалоқлар қуршовида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги спорт мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент бу ерда мамлакатимизнинг ёш спортчилари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев енгил атлетикачи қизалоқлар билан мулоқотда “Энг аввало, барча қилаётган эзгу амалларимиз сиз, азиз фарзандларимизнинг ёруғ келажаги учун”, деди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукусда янги қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фаолияти билан танишгани хабар берилганди. Шу ерда президент номидан оғир атлетика бўйича нуфузли турнирлар совриндори Рустам Жангабоевга уй, дзюдочи Элёр Машариповга “Malibu” автомобили, қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага “Nexia” машинаси берилди. Машғулотларга қатнашаётган бошқа ёш спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев жажжи спортчи қизалоқлар қуршовида