16:53 / 15.03.2019
3 652

Германия элчихонаси Zeromax қарзлари билан боғлиқ масала ҳал қилинганини айтди

Германия элчихонаси Zeromax қарзлари билан боғлиқ масала ҳал қилинганини айтди
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони ва Форумлар саройи қурилишида иштирок этган немис компаниялари олдидаги қарз масаласи ҳал қилинди. Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд айтиб ўтди.

Объектлар қурилиши буюртмачиси Zeromax компанияси бўлган. 2010 йилда у банкрот бўлиб, ўзидан кейин катта миқдорда қарзлар қолдирди. Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида бу масала Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германияга ташрифи доирасида кўриб чиқилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

«Бу масала барча манфаатдор томонлар билан ҳал қилинди. Масала кун тартибидан олинди ва ижобий ечим топди», - деди элчи Kun.uz мухбирининг саволига жавоб қайтариб. Шу билан бирга, у томонлар келишувга қандай эришганига аниқлик киритмади.

Элчининг таъкидлашича, ҳамма «ушбу қарордан мамнун кайфиятда».

Бундан олдин, ўн йил давомида ўз пулларини ололмаган 24та немис компанияси вакили Вальдемар Киснер «Озодлик»га «қарзлар» муаммоси икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларга соя солмаслиги лозимлигини маълум қилганди.

«Умумий қарз 130 миллион евро эмас, балки 72 миллион еврони ташкил этади. Улардан 60 миллиони Форумлар саройи ва 10 миллиони «Бунёдкор» стадиони учун мўлжалланган. Ушбу объектларни қуриш учун биз Ўзбекистон ҳукумати билан эмас, балки 2009 йилда Швейцарияда Zeromax компанияси билан шартнома тузганмиз. Zeromax раҳбари ҳибсга олинди ва 24 немис компанияси пулларини тўлай олмади», - деди германиялик тадбиркор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Германия элчихонаси Zeromax қарзлари билан боғлиқ масала ҳал қилинганини айтди