13:35 / 22.07.2019
3 948

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
АҚШ ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетаётган давлатлар учлигига кирди. Давлат статистика қўмитасининг январь-июнь ойлари учун маълумотлари шундан далолат бермоқда. Биринчи чорак натижаларига кўра, Қўшма Штатлар тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Январь-июнь ойларида жами 4 847 киши бошқа мамлакатларга кўчиб кетди. Энг кўпи - Қозоғистонга (56,3 %). Кейинги ўринлардан Россия (36,9 %), АҚШ (1,2 %), Исроил (1 %) жой олди. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига қолган 4,6 % тўғри келди.

Худди шу даврда 1 361 киши доимий яшаш учун кўчиб келди. Энг кўпи Қозоғистондан (29,7 %). Кейинги ўринларда Тожикистон (24,2 %), Россия (22,3 %), Қирғизистон (14,3 %) қайд этилган. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига эса қолган 9,5 % тўғри келади.

Умуман олганда, йил бошидан буён келганлар сони 78,9 минг кишини ташкил этди (ички 77,5 минг киши, ташқи - 1,4 минг киши), чиқиб кетганлар - 82,4 минг киши (ички 77,5 минг киши, ташқи - 4,9 минг киши).

Миграция сальдоси минус 3,5 минг кишига етди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан минус 6,2 минг кишини ташкил этди.

Миграция даражаси юқорилиги Қашқадарё (минус 3,3 минг киши), Самарқанд (минус 2,5 минг киши) ва Қорақалпоғистонга (минус 1,7 минг киши) тўғри келади. Миграциянинг ижобий сальдоси Тошкент шаҳрида (плюс 12,9 минг киши) қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?