15:53 / 23.07.2020
1 146

Пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Ўзбекистон аҳолиси сўровномада иштирок этди

Пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Ўзбекистон аҳолиси сўровномада иштирок этди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» (Listening to Citizens of Uzbekistan, L2CU) лойиҳаси доирасида COVID-19'нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари бўйича тадқиқот ўтказди.

Унда 1500 хонадонлар ўртасида сўров ўтказиш орқали бутун республикадаги оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш кўзда тутилганди. 2019 йилдан буён лойиҳа доирасида 22 та сўровнома ўтказилди. Сўнгги сўровнома 2020 йилнинг 21 июнида ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати тадқиқот натижаларини Kun.uz'га тақдим этди.

Бандлик даражаси
Июнь ойида аҳолининг бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтишда давом этди. Камида битта оила аъзоси бўлган уй хўжаликларининг иш билан бандлик даражаси апрель ойида кескин 40 фоиз пунктига қисқарган бўлсада, кейинчалик июнь ойида 33 фоиз ф.п.га кўпайди. Шундай бўлишига қарамай, хонадонлар аъзоларидан кимдир «ишидан айрилган ёки ишламай қолгани» ҳақида хабар берган респондентлар сони апрель ойида 19 фоизга ўсди ва июнь ойида яна 3 фоизга кўпайди. Сўровномада деярли барча респондентлар фаолиятини тўхтатиб турилишини вақтинчалик деб ҳисоблашган. Бироқ, бандлик даражаси 2019 йилдагига нисбатан пастроқ бўлса-да COVID-19 пандемиясидан олдинги тенденциялар сақланиб қолмоқда.

Бандликнинг пасайиши ўзини-ўзи иш билан банд қилганлар орасида энг сезиларли ва узоқ вақт давом этди. Ўзини иш билан банд қилганлигини кўрсатган респондентларнинг улуши апрель ойида 67 фоизга тушиб, июнь ойида 26 фоизга пасайишда давом этди. Aксинча, ойлик маош олиб ишлайдиган одамларни ишга қабул қилиш (ходимларнинг) июнь ойида ўртача 2019 йил даражасига қайтди, шу билан бирга аёлларга нисбатан эркаклар орасида тезроқ амалга ошди.

Бўш иш ўринлари бўйича кўрсаткичлар 80 фоизга тушиб кетгандан сўнг, янги иш ўринлари сони кўпайиши иқтисодиётнинг тикланиш белгиларини кўрсатмоқда. Ушбу пасайиш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан туризм, дам олиш ва кўнгилочар хизматлар (-95 фоиз), ресторанлар ва барлар (-91 фоиз), таълим (-85 фоиз) соҳаларида жуда катта бўлди. Июнь ойида тиббиёт ва қурилиш соҳаларида жадал тикланиш кузатилиб энг кам таъсир кўрсатган касблар орасида ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш 50 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил этди.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш
Тахминан 3,8 миллион фуқаро ҳукумат ёрдамини турли шаклларда олди. Пандемия бошланганидан кейин аҳолининг 11 фоизи тўғридан-тўғри ҳукумат ёрдамини олганлиги ҳақида хабар берди. Ёрдамнинг энг катта қисми 92 фоизи тўғридан-тўғри ёки ваучерлар шаклларида берилган ва асосан шаҳарларда кўпроқ тарқалган. Кўрсатилган ёрдам ҳажми асосан даромади паст хонадонлар билан боғлиқлиги юқори бўлиб, мазкур дастур доирасида ёрдамнинг жуда катта улуши айнан ижтимоий заиф уй хўжаликларига йўналтирилганлигини тасдиқламоқда.

Молиявий фаровонлик
Даромадини йўқотган уй хўжаликларида харажатларнинг ошиши ва пандемиянинг иқтисодий таъсири кўпроқ ташвишга солган. Респондентларнинг 53 фоизга яқини ўз харажатларида жиддий ўзгаришлар бўлганини таъкидламоқда. Уларнинг 60-65 фоизи охирги 30 кун ичида одатдагидан кўпроқ пул сарфлаганликларини, қолганлари эса одатдагидан камроқ пул сарфлаганликларини билдиришган. Харажатларнинг ошиши инқироз даврида даромад йўқотилиши билан боғлиқ.

Инқироздан олдин даромади юқори бўлган уй хўжаликлари таъсири анча барқарор бўлиб чиқди. Харажатлари кўпайганини билдирган респондентларда карантиндан олдин ҳам истеъмол даражаси юқорироқ бўлган.

Товарлар танқислиги
Июнь ойида маҳаллий маҳсулотларнинг танқислиги камайди. Респондентларнинг тахминан 1 фоизга яқини жамғармалари тугаганини, бу апрель ойида эълон қилинган 16 фоиздан анча паст эканлигини таъкидлашган. Ушбу маҳсулотлар орасида озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, ун нархларининг ошиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Дори-дармон ва ниқобларнинг сотувга чиқарилмагани ҳақида хабар берганлар апрель ойида 5 фоиздан июнь ойида деярли нолга тушди.

Миграция ва пул ўтказмалари
Пул ўтказмаларини қабул қиладиган уй хўжаликларининг улуши июнь ойининг бошида бироз тикланди, аммо 2019 йилга нисбатан сезиларли даражада кам. Aпрел ойида ҳар қандай пул ўтказмаларини олган уй хўжаликлари улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар камайди, шундан сўнг май ва июнь ойларида бироз тикланди. Пул ўтказмаларини олганлар учун апрель ойида ўтказмаларнинг ўртача ҳажми 21 фоизга камайди (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда сўмда), аммо май ойида Россия рублининг кучайиши натижасида ўсди.

Респондентларнинг кам қисми оила аъзолари чет элда ишлашини таъкидлашди. Апрель ойида оила аъзолари хорижда ишлаётган уй хўжаликларининг улуши 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 3 фоиз пунктга кам бўлди. Хорижда бўлиб турганлар орасида доимий иш билан банд бўлганлар улуши 88 фоиздан қарийб 73 фоизга тушиб кетган. Миграция мавсумий равишда кўпайган бир даврда, 2019 ва 2020 йиллар ўртасидаги тафовут май ва июнь ойларида янада ортди. Aпрел ва июнь ойлари орасида, келажакда чет элга миграциясини режа қилаётган уй хўжаликларининг улуши деярли нолга тушди.

Одамларнинг фикрлари ва хатти-ҳаракатлари
Коронавируснинг салбий таъсирларидан хавотир юқори бўлиб қолмоқда. Респондентларнинг деярли барчаси COVID-19 нима эканлигини билишларини айтишган ва 75 фоиздан кўпроғи COVID-19 билан «жуда яхши таниш» эканликларини айтишган. Aпрел ва июнь ойлари орасида COVID-19'нинг зарарли таъсиридан хавотирлар бироз пасайди: соғликлари учун хавфлардан «жуда хавотирда» эканликларини билдирганлар 64 фоиздан 60 фоизга тушди, иқтисодий оқибатлардан «жуда ташвишланаётганлар» 61 фоиздан 56 фоизга тушди.

Кўплаб фуқароларнинг таъкидлашларича, улар ўтган ҳафта ҳукуматнинг COVID билан боғлиқ расмий баёнотларидан хабардор. Aпрел ойида 75 фоизи расмий эълонларни эшитганликларини айтишган ва июнь ойида бу рақам 80 фоизга этган. Деярли ҳамма телевизор ахборотнинг асосий манбаи эканлигини таъкидлади. Aпрелдан кейинги даврда ижтимоий оммавий ахборот воситалари (12 фоиз) ва матнли хабарлар (15 фоиз) ҳам оммабоп манбалар бўлган. Фақат бир неча фуқаро расмий эълонлар тўғрисида газеталар, радио ёки дўстларидан билиб олишларини айтишди.

Тахминан 80 фоиз респондентларда пандемия пайтида уларнинг одатий ҳаракатлари ўзгарганлигини қайд этишди. Асосан бу ниқоб тақиш (98 фоиз), оила аъзолари ва дўстларига ташрифларни қисқартириш (84 фоиз), қўлларни тез-тез ювиш (81 фоиз), қўл сиқиб кўришиш, ўпишиш, саломлашиш (77 фоиз), ижтимоий масофа сақлаш (72 фоиз), уйдан ташқарида ишлашга камроқ вақт сарфлаш (51 фоиз), ўзини ўзи изоляция қилиш (17 фоиз) да ўз аксини топган.

Респондентлар қўл ювиш талабларига юқори даражада ўсиб бораётганлигини маълум қилишди. Сўровда қатнашганларнинг таъкидлашича, улар қўлларини кунига ўртача 5,5 марта ювадилар, бу апрель ойида қайд этилгандан 4,8 мартага кўп. Респондентларнинг ўртача қатлами қўлларини кунига ўртача 10 марта ювишларини қайд этишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)