date

Чуамени Реал Мадрид кийиниш хонасидаги можаролар ҳақида гапирди

Tchouameni Real Madrid kiyinish xonasidagi mojarolar haqida gapirdi

Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени сўнгги пайтларда жамоа ичидаги келишмовчиликлар ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди ва жиддий айбловларни рад этди. Франция терма жамоаси йиғинида ўтказилган матбуот анжуманида футболчи матбуотда жуда кўп асоссиз маълумотлар тарқалганини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Май ойи бошида Реал Мадрид машғулотлари вақтида Чуамени ва Феде Вальверде ўртасида кескин низо келиб чиққан эди. Вазият шунчалик жиддийлашган эдики, Вальверде бошидан жароҳат олиб шифохонага юборилган. Клуб расмий баёнотида уругвайлик футболчи эҳтиётсизлик оқибатида столга урилиб кетгани айтилган бўлса-да, ОАВда буни муштлашув натижаси деб талқин қилишган эди.

Чуамени кийиниш хонасидаги жанжал ҳақидаги хабарларни рад этиб: "Мен гўёки уни урганим ҳақида ўқидим. Бу мутлақо ёлғон. Реал Мадрид каби клубда ҳар бир воқеа катта шов-шувга сабаб бўлади, лекин матбуотда жуда кўп бемани гаплар пайдо бўлди. Энг муҳими, клуб нима бўлганини билади", — дея тушунтириш берди.

Маълумотларга кўра, клуб ушбу тартиббузарлик учун ҳар икки футболчини 500 000 евродан жаримага тортган. Шунга қарамай, 26 ёшли ярим ҳимоячи Вальверде билан ўртасида ҳеч қандай адоват йўқлигини ва уларнинг мақсади Реал Мадрид билан янги совринларни қўлга киритиш эканини маълум қилди.

Аввалроқ, жамоадаги муҳитни сақлаб қолиш учун ёзги трансфер ойнасида ушбу футболчилардан бири клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ Чуамени бу гап-сўзларга нуқта қўйиб, Феде билан муносабатлари жойида эканини ва бор эътиборини бўлажак мусобақаларга қаратганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чуамени Реал Мадрид кийиниш хонасидаги можаролар ҳақида гапирди