date

"Telegram"да янги фирибгарлик схемаси аниқланди

Telegram мессенжерида аккаунт тез орада ўчирилиши ҳақидаги сохта хабарлар тарқалаётгани маълум бўлди. Фирибгарлар фойдаланувчиларга аккаунтни ўчириш бўйича сўров келиб тушгани ҳақида хабар юбормоқда.

Ушбу хабарларда блоклаш ёки ўчиришни «бекор қилиш» учун ҳаволага ўтиш таклиф этилади. Бироқ ҳаволага босиш натижасида фойдаланувчи ўз аккаунтига кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, Telegram'нинг расмий сервис ботлари «Яқинда онлайн бўлган» («Недавно») мақоми билан кўринмайди. Шунинг учун бундай хабарларга ишонмаслик ва шубҳали ҳаволаларни очмаслик тавсия этилмоқда.

Фойдаланувчилардан яқинлари ва танишларини ҳам ушбу фирибгарлик усули ҳақида огоҳлантириш сўралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » "Telegram"да янги фирибгарлик схемаси аниқланди