16:16 / 09.10.2020
9 555

Тана ҳароратини уй шароитида қандай қилиб тез тушириш мумкин?

Тана ҳароратини уй шароитида қандай қилиб тез тушириш мумкин?
Фото: Getty Images
Иситма – юқори ҳарорат атамаси бўлиб, организмнинг вирус ёки бактерияларга қарши курашиш учун иммун тизимига бўлган муносабатидир. Иситма шамоллаш, тумов, турли хил эмлаш ва яна бир қанча сабабларга кўра кўтарилиши мумкин.

Агар тана ҳарорати юқори бўлса нима қилиш керак?
Биринчидан, ҳароратнинг даражаси аниқланиб, аломатларни баҳолаш зарур. Агар термометр кўрсаткичи 38 ва ундан юқори даражани кўрсатса, бунга жиддийроқ эътибор бериш керак. Қўлтиқ ости соҳаси эса 37 даражадан кейин ўсишни аниқлайди.
Иложи борича ўриндан турмаслик ва дам олиш тавсия этилади. Сабаби тана инфекцияга қарши кураш олиб бормоқда. Ва бу жараёнда танани ортиқча зўриқтирмаслик зарур.

Тананинг сувсизланишига йўл қўймаслик керак. Кўпроқ оддий сув, чой ёки суюлтирилган шарбат ичиш терлаш натижасида йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдиришга ёрдам беради. Агар ичиш бироз қийинчилик туғдирса, муз бўлакларини вақти-вақти билан тана қисмларига қўйиб, эритиш мумкин.

Шунингдек, ҳарорат туширишнинг яна бир самарали усули – иситма туширадиган дори воситаларидир. Лекин дозани ошириб юбормаслик зарур. Айниқса, бир вақтнинг ўзида бир неча хил иситма туширувчи дори воситаларини қўллаш асло мумкин эмас. 6 ойгача бўлган чақалоқларга ибупрофенли дори бермаслик керак. Шу билан бирга, ўспирин ва катталар эса аспиринни шифокор рецептисиз қабул қилиши мумкин эмас.

Бемор устидаги иссиқ кийимларни ва ўраниб ётган ёпинчиқларни бироз камайтириши ҳамда танани бироз совишига имкон бериши муҳим.
Илиқ ванна, танани намланган мато билан артиш ёки совуқ компресслар ҳам ёрдам беради. Музли ёки совуқ сувда ванна қилиш, спирт ёки сиркали ҳаммом хавфли бўлиши мумкин. Бундай даволаш усулидан фойдаланмаган маъқул. Агар аломатлар кучайгудек бўлса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Албатта, юқори иситма ўзи билан бирга яна бир нечта аломатлар билан кечади. Бунинг учун бемор соғлиғидаги ўзига хос белгиларга эътибор қаратиши керак. Улар қуйидагича бўлиши мумкин:
- заифлик ёки бош айланиши;
- иштаҳанинг йўқолиши;
- бош оғриғи;
- мушаклардаги оғриқ;
- кўп терлаш;
- титроқ;
- кўнгил айниши;
- қайт қилиш;
- тошма тошиши.

Охирги аломат жуда муҳим бўлиб, агар иситма тошма билан бирга бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилишнинг сабаби ҳарорат 39,4 дан юқори, яъни қўлтиқ ости ўлчами билан 38,4 даражада чалкашлик, йўқ нарсани бор деб кўриш ва талвасага тушиш ҳолатлари кузатилади.

Қандай ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш керак?
Тана ҳароратини тушириш усули аввало, беморнинг ёшига боғлиқ. Чунки даволанмаган касалликнинг иситмаси ёш болалар, қариялар ва иммунитети заиф одамларда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. 3 ойгача бўлган чақалоқларда бошқа аломатлар кузатилмаса ҳам 38 дан юқори тана ҳароратида шифокор чақириш керак. Ҳарорати 38 дан юқори бўлган 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар рецептсиз ёзиладиган дори-дармонларни шифокор назорати остида қабул қилиши мумкин. Аммо иситма бир кундан ортиқ давом этса, педиатр кўригидан ўтиш тавсия этилади. Ўсмир болалар ва ёши катта инсонларда ҳам шундай: агар ҳарорат 38 дан ошса ва мушак, бўғимларда оғриқ кузатилса, дори-дармонлар воситасида шифокор маслаҳати билан иситмани тушириш мумкин.

Иситмани туширишда нималар мумкин эмас?
Тана ҳароратини туширишда иссиқ ёки совуқ ванна қабул қилиш мумкин эмас, иккала ҳолат ҳам ҳароратни ошириб юбориши мумкин. Шунингдек, тана ҳароратининг кўтарилиши капиллярларни кенгайиши ва терлашни кўпайтириб, иссиқлик алмашинувини оширади. Агар бундай вақтда жуда тез буғланувчи суюқлик билан тана артилса, томирлар кескин қисқаради. Бу эса тана ҳарорати ва совуқ тери ўртасидаги мувозанатни бузади. Шу сабабли табиий иссиқлик алмашинувига зарар етказади.

Бундай усулларни ёш болада қўллаш жуда хавфли ҳисобланади. Бундан ташқари, одамлар орасида иситмани спиртли ичимлик ичиш орқали тушириш мумкин, деган қараш бор. Бу ҳам нотўғри фикр. Агар кимдир спиртли ичимлик ичиб, иситмани енгган бўлса, эҳтимол, кефир ичиб ҳам енгиш мумкин бўлар эди. Сабаби кефир фойдали, танага ёрдам беради ва спиртли ичимлик каби ички организмларга зиёни йўқ.

Шунингдек, юқори ҳароратни тушириш учун спиртли ичимлик фойдасиз бўлиб қолмай, зарарли ҳам ҳисобланади. Чунки спиртли ичимликнинг ўзи тана ҳароратини оширади, иммунитетни пасайтиради, юрак ва қон томирларида стрессни кучайтиради. Организмнинг сувсизланишига олиб келади.

Уй шароитида тана ҳароратини пасайтиришда яна нималар ёрдам бериши мумкин?
Тадқиқотлар шуни исботладики, эфир мойлари аломатлар ва тана ҳарорати билан курашишда, иммунитет тизимини қўллаб-қувватлашда ёрдам беради. Аммо иситма сабаби инфекция бўлса, унинг ўрнини антибиотикдан бошқа ҳеч нарса босолмайди. Шуни ёдда тутиш керакки, эфир мойларини танага соф шаклда суриш, кўз соҳасига тушириш ёки ичиш мумкин эмас. Уларни асосий ёғ билан аралаштириш зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тана ҳароратини уй шароитида қандай қилиб тез тушириш мумкин?