Сўнгги пайтларда бу актриса жуда фаол. Бир қараса, кино ва театрда, бир қараса клипда, ҳатто телебошловчилик қилишга ҳам улгуряпти. Юлдуз Ражабова ролларида маҳзун, ҳаётда эса жуда хушчақчақ. Ижодкор бугун “Даракчи” меҳмони бўлишга ҳам вақт топди.
— Ишингиз кўплигини яхши биламиз. Аммо айтинг-чи, улардан қай бирини ўзингиз учун муҳимроқ, деб биласиз?
— Ҳар қандай катта-кичик лойиҳа биз ижодкорлар учун иш, ижод. Улардан бирини афзал кўриб, иккинчисига беэътибор бўлиш нотўғри. Лекин бир сирни очишим мумкин, келажакда “Дийдор” театр студиясида фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Фильмларда ҳам роль ижро этавераман, аммо театрдан кетгим йўқ. Ҳақиқий ижод қандай бўлишини энди ҳис қилаяпман, назаримда.
— “Дийдор” театр студиясида ишлаб, нималарни ўргандингиз?
— Биринчи ўринда интизомга ўргандим. Ҳар бир иш айтилгандек, керакли вақтда бўлиши шартлигини билдим. Бундан ташқари роль устида ишлаш, берилган вазифани чуқурроқ ўрганиб, образда “яшашни” ўзимга сингдириб боряпман. “Дийдор” фаолиятимдаги илк театр бўлгани учунми билмадим, институтдаги ўқиш даврим билан ишни жуда кўп таққосладим. Шуни алоҳида айтиш жоизки, ижодий фаолият давомида профессионаллар ишини кузатиб, ўзимни “синдириб”, қайта тикланиш қандай бўлишини биляпман. Тўғри, билимларим, тажрибам етарлича эмас, шунинг учун ижодимни айнан шу театрда давом эттиришим керак, деган хулосага келяпман.
— Театр студиясига келган илк кунингизни қандай эслайсиз?
— Бу кунни унутиб бўлар эканми? Устозимиз Баҳодир Йўлдошев билан учрашув, танишув сабоқларнинг бошланишидаги ички ҳаяжон ва титроқ ҳозиргача мени тарк этмаган. “Дийдор”га, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва шахсан Отабек Мусаевнинг тавсиясига кўра кириб келгандим. Ўшанда, ўзбек кино ижодкорлари театр труппаси бўлиб йиғилиб, спектакль сахналаштирилсин деган таклиф бўлганди. Биз ёшлар учун яхшигина таклиф бўлган бу гапга иккиланмасдан рози бўлгандим. Мендаги ҳолат бошқа киноактёрларда ҳам рўй берган. Театрга борганимизда ишни “читка” яъни саҳналаштирилаётган асар пьессасини ўқишдан бошлаганимизнинг ўзида бу даргоҳга меҳримиз тушган. Мавриди келганда яна бир гапни айтишни истардим. Биласизми, бир йил аввалги фаолиятим, ҳаётим ва ўйларимни бугунгиси билан таққосласам, ер билан осмончалик фарқ сезяпман. Устозимиз, Баҳодир ака билан ишлаш давомида, биз, нафақат касбий билимларга эга бўляпмиз, балки ҳаётий тажрибамизни ҳам оширишяпмиз. Устозимизнинг иродаси ва меҳнати билан бугунги кунда кўзга кўринган актёрлар бир ерга тўпланишди, профессионал ижодкор сифатида томошабин ва мутахассислар тилига ҳам туша олдик. Баҳодир Йўлдошевга беминнат меҳнати, бизга ўргатаётган билимлари учун жамоамиз номидан ўзимнинг чуқур миннадорчилигимни билдирмоқчиман. Агар бу лойиҳа бўлмаганда, биз “киночилар” қайтадан “туғилмасдик”.
— Одатда кинода ишлайдиганларда вақт масаласи муаммо. Театрнинг эса ўз қоидалари мавжуд. Ҳаммасига улгуряпсизми?
*«Ҳа, тўлиқ ҳаммасига улгуролмаяпман» деган жавоб кутаётган бўлсангиз, бироз адашасиз. Кунни, ишни тўғри тақсимлашга ҳаракат қиляпман. Бир мен эмас, балки барча ҳамкасбларимда ҳам шундай, театрдаги ишимиз биринчи ўринда. Ҳафта давомида аниқ белгиланган репетиция кунлари бўлиб, ҳеч биримиз бу жараённи ўтказиб юбормаймиз. Қолаверса, театр чинакам маҳорат мактаби! Агар зарур ишлар ёки гастроль сафарлари чиқиб қолса, бу ҳақида Баҳодир акани огоҳлантириб, маслаҳатлашган ҳолда иш кўрамиз. Устозимиз ҳам албатта, бизни доим тушуниб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляптилар.
*Ўқувчилик йилларим “Юлдузли тунлар”ни мутолаа қилганман, лекин Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, изтироблари, қалб кечинмаларини яқиндан билиш, ҳис қила олишни энди тушундим. Спектаклда Бобур Мирзонинг опаси Хонзодабегим ролини ижро этдим. Қаµрамоним – жасур, матонатли аёл, укасининг келажаги учун севгисидан воз кечиб, Шайбонийхоннинг никоµига ўтишга рози бўлади. Асарнинг ана шу қисми айниєса таъсирли. Очиғини айтиш керак бу театрга келгунимга қадар Баҳодир ака ҳақида жуда кўп эшитганим учун ишга киришиб кета олмадим. Ўзимни эркин тутолмаганман. Лекин иш жараёнида секин-секин бир-биримизни ўрганиб, ўзимдагиларни намоён этишга ҳаракат қилганман.
— Олдингига қараганда анча дадилсиз, ўз фикрингизни чўчимай баён этолаяпсиз...
— Қўшиламан (кулади). Балки уч йилдан сўнг фикрлашим бугунгидан ҳам фарқ қилса, ажабмас. Дунёқарашимнинг тобора ўсиб бораётганига ўқиётган китобларим, қолаверса, театрдаги спектаклларнинг ҳам таъсири бор. Излаган саволларимга асарлардан жавоб топаяпман. Эҳтимол, шулар сабаб ҳам бугун аввалги Юлдуз эмасдирман...
— Баҳодир Йўлдошевнинг қаттиққўллиги ҳақида кўп эшитганмиз...
— Ҳар бир инсоннинг ўз қоидалари ва принциплари бўлиши табиий. Устозимга нисбатан “қаттиққўл” дея таъриф беришингизга қўшилмайман. Тўғри, талабчан, берган вазифасини кўнгилдагидек бажариш керак. Лекин Баҳодир ака, режиссёр сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам биз актёрларни тинглай олади. Суҳбатлаша туриб, ичимиздан ўтаётган гапларни кўзимиздан ўқий олишларига қойил қоламан.
— Кўпроқ қандай маслаҳат, танқид ва танбеҳлар эшитяпсиз?
— Юқорида таъкидлаганимдек, бу инсон психолог сингари ичимиздан нима ўтаётган бўлса ҳаммасини сезиб туради. Нафақат ижодда, балки ҳаётимиздаги муаммоларимизга ҳам йўл кўрсатиб маслаҳат берадилар. Шахсан менга ҳаётдаги баъзи муаммоларни енгилроқ қабул қилиш кераклиги ҳақида кўп гапирадилар. “Муаммо ясаб, сиқилганингдан асабингни едирилгани қолади” деган гапни кўп эшитганман. Тўсқинликка дуч келганда чекинмасликни ва тушкунликка тушиб қолмасликни ўрганяпман. Танбеҳларга келсак, биз кино актёрлари кўпроқ камера қаршисида ишлашга ўрганиб қолганимиз учун айнан шу борада кўп дакки эшитганмиз. Лекин ҳар бир гап, худди маслаҳатдек гапирилгани учун танқидларни ҳам тўғри қабул қила оляпман.
— “Юлдузли тунлар” спектаклида илк маротаба тарихий образни гавдалантирдингиз. Нималарда қийинчилик сездингиз?
— Янги спектакль саҳналаштирилаётгани ҳақида эшитдик. Унда ҳам иштирок этяпсизми?
— Тўғри, бугун ижодий жамоамиз билан биргаликда жуда кўп саҳна асарлари устида иш олиб боряпмиз. Улардан бири “Аршин Молалан” асаридир. Унда ҳам “Юлдузли тунлар”даги актёрларни кўришингиз мумкин.
— Яқиндан маъмур билан ишлашни бошлабсиз. Бу замон талабими ёки ишда бироз енгиллик истадингизми?
— Ишлаш жараёнида зарур бўлгани учун қабул қилинган қарор бу. Сабаби, бугун иш тартибим жуда тиғиз. Театрдан чиқиб тасвирга олиш майдончаларида банд бўламан. Ана шундай пайтларда мен билан боғлана олмаганлар маъмурим билан боғланиб муҳим масалаларни ҳал қилишлари мумкин. Назаримда бу мен учун ҳам, бошқалар учун ҳам жуда қулай.
— Бугун интернет тармоқларида турли воқеаларни ўқиб ҳайрон қолади киши. Айрим ёшлар бироз қўпол ва айтиш жоиз бўлса, бетгачопар бўлиб бораётгани акс этган видеоларни кўриш ачинарли ҳол. Сизнинг бу ҳолатга бўлган муносабатингизни билмоқчи эдим...
*Саволни эшитиб, ўзим билан рўй берган айрим воқеалар хаёлимдан ўтди. Биз санъаткорлар интернет тармоқларидан кенг фойдаланишимизни яхши биласиз. Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларга суратимизни қўяр эканмиз, бир-икки дақиқанинг ичида, профилимиз салбий фикрлар билан тўлиб кетади. Уларни ўқиб, “Нега тенгқурларим, ўсиб келаётган ёшлар танқид қилишга бунча ошиқишар экан-а?” деб ҳайрон қоламан. Менимча, бунинг сабаби бугун айрим ёшлар тезроқ тилга тушишга ошиқишади, улар ҳақида гапиришларини исташади. Бунинг оқибатида, йўқ жойдан кир қидириб, танқид қилишни “урф”га айлантиришган. Бу тилга тушишнинг яхши усули эмас! Ҳар бир инсон авваламбор яхши фазилати ва касби-кори билан эътироф этилиши керак. Ёмонлашдан олдин атрофимиздагиларнинг салбий одатларини тўғрилашга, уларни чиройли фазилатга айлантиришга ҳаракат қилайлик. Ижтимоий тармоқдан бутун дунё фойдаланади. Ўзбек ёшларининг гапларини ўқиган бошқа юрт вакиллари, бизнинг ёшларимиз ҳақида фақат яхши хулосада бўлишларини истардим.
*Бугун қиз узатаётаган оила, катта сарф-харажатлар қилиши шарт, тўйларнинг дабдабаси ҳаёт тарзимизга айланиб қолгандек... Аммо бахт, келажак бу билан ўлчанмайди, назаримда... Бу мавзуда сизнинг фикрингиз қандай?
*Хориж киноюлдузларидан ким билан роль ижро этишни орзу қиласиз?
*Бурак Озчивит.
— Буларнинг барчаси одамларнинг орзу-ҳаваси орқали юзага келган деб биламан. Лекин “замон талаби”, деб айбни бошқаларга юклашни ҳам қойиллатишади. Бу камчиликни йўқотиш учун ҳар бир инсон ишни ўзидан бошлаши керак. Қўшним ёки дугонам қизига машҳур бренднинг мебелини олибди, деб қарзга ботиш, ақлга сиғмайдиган иш. Ёшларнинг бахтини пул билан ўлчаш, нотўғри. Буни бежизга гапирмаяпман. Чунки яқинда бир дугонамнинг тўйи айнан шу муаммолар туфайли бузилиб кетди. Чунки қайнонага келиннинг сарпоси ёқмапти! Кечирасизу, катталар шундай фикрлаб тургандан ёшлар нима қилсин? Шунинг учун “замон талабининг” кетидан қувмасдан, орзуларни реаллаштиришда чегарани унутмаслик лозим деб ўйлайман.
— “Дадам бетоб” фильмидаги ролингиз ҳақида гаплашсак. Картина нимаси билан эьтиборингизни тортди?
— Бу ролга таклиф этишганда тезда рози бўлганман. Чунки бу фтльмда жамиятдаги энг оғир иллатлардан бири билан курашган қизнинг ролини гавдалантирдим. Бугунги куннинг энг катта муаммоларидан бири — порахўрлик қанчадан қанча инсонларнинг тақдирини ҳал қилаётгани бор гап. Биз санъаткор сифатида ана шундай ижтимоий муаммоларни ролларимиз билан бироз бўлса-да камайтирсак мақсадга мувфиқ бўлади, деб ўйлайман.
БЛИЦ САВОЛЛАР
— Уяли телефонингиз деярли доим ўчиқ...
— Иш билан банд бўлганимда бошқа нарсаларга чалғимайман.
Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди