date

Туркиялик машҳур хонанда балкондан йиқилиб ҳалок бўлди

Туркиялик машҳур хонанда балкондан йиқилиб ҳалок бўлди

Туркия санъат олами қайғуга чўмди. Машҳур қўшиқчи ва саҳна юлдузи Гуллу (асли исми Гул Тут) фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмди. NTVнинг ёзишича, воқеа 26 сентябрга ўтар кечаси Ялова вилояти, Чинаржик тумани, Ҳарманлар маҳалласида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, хонанда қизи ва унинг дугонаси билан уйининг 5-қаватидаги балконда мусиқа чалаётган пайтда мувозанатини йўқотиб, пастга йиқилган. Афсуски, врачлар унинг ҳаётини сақлаб қололмади.

Ҳодисадан сўнг ижтимоий тармоқларда Гуллунинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Бироқ қўшиқчининг ўғли Туғберк Гултер бу хабарларни рад этиб, онаси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганини билдирди:

"Бу хабарни оғир қайғу билан маълум қиламан. Бугунги тун яқинларимиз учун улкан фожиа бўлди. Онам, ардоқли санъаткор Гуллуни бахтсиз ҳодисада йўқотдик. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги овозалар мутлақо асоссиз.” 

Чинаржик тумани полиция бўлими тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

Гул Тут 1973 йил 15 октябрда Туркиянинг Беёғлу шаҳрида туғилган. У “Everything I Have Been”, “Sun Before Morning”, “Bendeki Sen”, “Unutamazın Beni” каби машҳур тароналар муаллифи ва ижрочиси сифатида оммага яхши таниш эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиялик машҳур хонанда балкондан йиқилиб ҳалок бўлди