Ёшлар орасида машҳур блоггер ва актриса сифатида танилган Феруза Норматова шахсий ҳаётидаги муҳим қадамни оммага маълум қилди. Унинг айтишича, у турмуш қуриш арафасида. Бу ҳақда санъаткор ўзининг Instagram саҳифасида самимий сўзлар билан баёнот берди.
“Алҳамдулиллаҳ, мен рози бўлдим. Аллоҳ учун бир-биримизни танладик. У менга айтган сўзларим бутун умрим мобайнида қалбим ва ақлимда сақланиб қолади”, — дея ёзди Феруза Норматова.
Ушбу қувончли хабар кўплаб мухлисларини ҳайрат ва қувончга солди. Юзлаб изоҳлар қолдирилган ва барчасида келажакдаги оилага самимий тилаклар билдирган.
Феруза Норматова турмуш қуриши ҳақидаги хабарини алоҳида романтик иқрор билан баён қилди. У бўлажак турмуш ўртоғининг сўзларидан иқтибос келтириб, шундай деди: “Бу узукни ҳозир қўлингга тақдим қиламан, фақат мен ўлсамгина ечисан. Шу пайтгача ҳеч кимнинг қўлига узук тақмаганман. Сен тақдиримга ёзилган экансан. Мен бу тақдирдан Аллоҳдан розиман. Сен менингсан. Мен сени бахтли қиламан, аввал Аллоҳнинг кўрсатмаси билан”.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!