Актриса Баҳора Арслонова учинчи бор она бўлгани ҳақида шахсий ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа ҳаётидаги энг катта мўъжизалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Актриса қуйидагича ёзди:
«Ҳаёт ҳақиқатдан ҳам мўъжизаларга тўла! Катта қизим 2021 йил 21-январь куни дунёга келган бўлса, кичик қизим — Сафия Хон эса 2025 йил 21-август куни туғилди. Энг ҳайратланарлиси, иккала фарзандим ҳам ҳафтанинг бир хил кунида — пайшанба ва жума оралиғида туғилган. Бу эса ҳақиқий оилавий мўъжиза!»
Актрисанинг мухлислари унга табриклар йўллаб, соғлик ва бахт тилашмоқда. Яқинларининг сўзларига кўра, Баҳора Арслонова учун бу қувонч нафақат шахсий ҳаётида, балки ижодий йўлида ҳам янги руҳ ва илҳом манбаи бўлиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар