date

Селена Гомес ва Бенни Бланко тўй маросимини ўтказишди

Селена Гомес ва Бенни Бланко тўй маросимини ўтказишди

Машҳур қўшиқчи ва актриса Селена Гомес ҳамда композитор ва саундпродюсер Бенни Бланко Калифорнияда тўй маросимини ўтказишди. Йиғиндан лавҳаларни хонанда тақиқланган ижтимоий тармоқ орқали жамоат билан бўлишди, деб ёзмоқда Peopletalk.

33 ёшли Селена ва 37 ёшли Бланко икки йиллик муносабатдан сўнг ҳаётларини расман бирлаштиришга қарор қилишди. Келин ва куёвга Ralph Lauren ижодидаги тўй кийимлари танланди. Селенанинг либоси гуллар билан безатилган, тасмали ва орқа қисми очиқ дизайнга эга бўлса, Бланко қора смокинг ҳамда капалакнусха галстукда саҳнага чиқди.

Тарқалган суратларда жуфтлик қучоқлашиб, қўл ушлашган ҳолда кулгуси билан акс этган. Бир кадрда Селенанинг оқ гулдастаси кўзга ташланса, бошқасида эса никоҳ узуклари яқин планда намоён бўлган.

Эслатиб ўтамиз, уларнинг ишқий муносабати 2023 йил охирида маълум бўлган. Кейинчалик аён бўлишича, биринчи бўлиб севги изҳорини ҳам Селенанинг ўзи қилган. 2024 йил январидан эса жуфтлик оммавий тадбирларда қўлга-қўл тутишган ҳолда бирга кўрина бошлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Селена Гомес ва Бенни Бланко тўй маросимини ўтказишди