Ўзбек кино оламида ёш ва иқтидорли актриса сифатида танилган Феруза Юсупова мухлисларига қувончли хабарни маълум қилди. У 21 сентябр куни қиз фарзандли бўлгани ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Актриса ўз саҳифасида: “Маашаллоҳ. 21.09.25. Ота-онангиз бағрига хуш келибсиз, қизалоғим...” дея изоҳ қолдирди. Шунингдек, у: “Мен совғамни топширдим”, деб ёзиб, бу қувончли хабарни янада самимийлик билан баҳам кўрди.
Қизиғи шундаки, Феруза Юсупова фарзандини турмуш ўртоғининг туғилган кунида дунёга келтирган. Бу эса оила учун икки карра байрамга айланди.
Феруза Юсупова ижодий фаолиятида қатор киноларда намоён бўлиб, ўзининг иқтидори ва маҳоратли актёрлик маҳорати билан мухлислар меҳрини қозонган. Энди эса у она сифатида янги бахтли саҳифани бошлади.
Мухлислар ижтимоий тармоқларда актрисани қутлаб, оиласига тинчлик ва соғлиқ тилакларини йўлламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!